«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:11
ЎЗO‘Z

Киркоров кутилмаганда Юлдуз Усмонованинг концертига ташриф буюрди (видео)

16 ноя, 18:51 5 096 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Киркоров кутилмаганда Юлдуз Усмонованинг концертига ташриф буюрди (видео) Россия эстрадаси қироли ўзининг вақти тиғиз бўлишига қарамасдан Юлдуз Усмонованинг Москвадаги концертига ташриф буюрди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг юбилейига бағишланган илк концерт дастурини Москвадаги "Крокус Сити Холл" мажмуасида ўтказди. Концерт бошланишидан аввал санъаткорни табриклаш учун гримёркага кутилмаганда унинг қадрдон дўсти, Россия халқ артисти Филипп Киркоров кириб келди. Учрашув жуда илиқ ва самимий кечди. Икки юлдуз эски хотираларни, жумладан, Киркоровнинг мусиқий танловда саралаш босқичидан ўта олмагани, Юлдуз Усмонова ўз чиқишлари билан барчани лол қолдиргани каби ёрқин воқеаларни ёдга олдилар.

"Мен гастролга учиб кетишим, аэропортга шошилаётганимга қарамай, сенинг олдингга келмаслигим мумкин эмасди. Мен сени кўришим ва бу воқеа билан табриклашим лозим. Сен Шарқнинг энг лобар қўшиқчисисан", - деди Киркоров ва Усмоновага атиргуллардан ясалган ажойиб гулдастани ҳадя қилди.

Юлдуз Усмонова ҳам ўз ўрнида қадрдон дўстини мақтовларга кўмиб ташлади. Унга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор учун Киркоровга миннатдорлик билдирди ва сирларга лиммо-лим бир гапни айтди.

"Мен эса сенга ўша режани ниҳоят амалга оширишингни тилайман. Сен халқга ўзингнинг ҳақиқий қалбингни кўрсатишинг керак", - деди Юлдуз Усмонова. Ўзбек примадоннасининг бу тилаги барча тўпланганларда катта қизиқиш уйғотди.

У Киркоровга Тошкентда концерт беришни таклиф этди, Киркоров бунга жавобан Ўзбекистонда декабрь ойида концерт дастури аллақачон режалаштирилгани ҳақида айтди.

Юлдуз Усмонова Москвадан сўнг Қозоғистон ва АҚШда ҳам концерт дастурларини тақдим этишни режалаштирган.
[media=https://youtu.be/GKzwsES4dhY]
Киркоров, Юлдуз Усмонова, ташриф, konsert




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 37
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 46
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 595
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 350
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 506
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар