«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

Боситхонова хонанда: «У атласни масхарабоз кийими, маънавият сўзини ўйинчоқ қилди»

16 ноя, 10:16 4 311 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Боситхонова хонанда: «У атласни масхарабоз кийими, маънавият сўзини ўйинчоқ қилди» Хотин-қизлар қўмитаси Элмира Боситхонова хонанда Лола Йўлдошеванинг интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Севгингни менга айт» қўшиғи клипига муносабат билдирди.

«Куни кеча Лола Йўлдошеванинг клипи чиқди. У ‘Ўзбекконцерт’ни лицензия олиб, бериш тартибини балки тўғри танқид қилгандир. Лекин атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани – бу йигирма бешинчи кадр. Афсуски, буни яна ижтимоий тармоқда кўпчилик қўллаб-қувватлаган», – деди Боситхонава 15 ноябрь куни матбуот анжуманида, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Аввалроқ, хонанда Лола «Севгингни менга айт» деб номланган таронасига ишланган иккинчи клипини тақдим этди. Ушбу клипда хонандаларга лицензия берувчи комиссия фаолияти ўзига хос равишда очиб берилган.

Маълумот учун, «Ўзбекконцерт» 14 октябрь куни Жаҳонгир Отажоновни лицензиясидан айирди. Бироқ, 16 октябрь муассаса Жаҳонгир Отажновни лицензиясини қайтариб берди. Шунингдек, олдинроқ лицензиясидан маҳрум қилинган санъаткорлар Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва Ҳалима Ибрагимовага ҳам ижодий фаолиятини давом эттиришга рухсат берганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 78
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 202
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар