«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 22:34
ЎЗO‘Z

Иқбол Мирзо: Тўйдан ҳар хил даромад олишига қарамай, Озодбек Назарбеков ҳам, вилоятдаги халқ артисти ҳам бир хил бож тўлайди

02 ноя, 06:00 3 731 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқбол Мирзо: Тўйдан ҳар хил даромад олишига қарамай, Озодбек Назарбеков ҳам, вилоятдаги халқ артисти ҳам бир хил бож тўлайди Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб тўй-маросимларда иккитадан ортиқ хонанда (мусиқий гуруҳ)нинг иштирок этиши мумкин эмас, бироқ бу борада санъаткорларнинг ҳам фикрини эшитиш, уларни ҳам рози қилиш мақсадга мувофиқ. Бу фикр сенатор Иқбол Мирзо томонидан билдирилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Тўй маросимларига кўпи билан икки хонанданинг келиши билан боғлиқ чеклов масаласида қўшиқчиларнинг ҳам фикрини эшитиб, уларнинг розилигини ҳам олиш керак — балки улардан ҳам жўяли таклиф чиқиб қолар?! Масалан, хонанда ҳар бир борган тўйидан солиқ тўласин, деган масалалар кўтариляпти.

Санъаткорнинг даражасига қараб, тўлов категорияси — давлатга тўлайдиган божи бор. Энг машҳур қўшиқчилар ҳам жуда катта пул тўламайди аслида. Ҳаваскорлар учунгина имтиёзлар бор. Халқ артисти «Ўзбекконцерт»га бир йилда 22 миллион сўм атрофида тўлов қилиши керак. Шу пулни баъзи хонандалар яримта тўйда топади. Лекин шунча пул топса ҳам, божни тўлагиси келмайди.

Озодбек Назарбеков ҳам шу пулни тўлайди, Фарғонада ижод қиладиган халқ артисти ҳам шунча тўлайди. Унвонлар бир хил бўлгани билан тўйга бориш ҳақи ҳар хил. Фарғонадаги қўшиқчи битта тўйга 100 долларга боради — шунинг учун у пулни тўламай, «Ўзбекконцерт»дан қочиб юраверади.

Мен бир пайтлар йиллик тўлов қийматини пасайтириб, арзон қилишни таклиф қилган эдим. Лекин бу нарса амалга ошмади.

2019 йил октябри бошида Ўзбекистон Сенати Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилган эди. Низом талабларини бузган тўй эгалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (1 ноябрь ҳолатига кўра — 2,23 миллион сўм), тўйхона эгалари эса 30 баравари (6,69 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Аввалроқ сенатор Иқбол Мирзо дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Иқбол Мирзо, Озодбек Назарбеков




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 25
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 169
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 139
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 253
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 77
  • Бўлимлар