«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:04
ЎЗO‘Z

Айшвария Рай бугун 46 ёшга тўлди. Собиқ «дунё гўзали» иштирокидаги энг яхши 7 фильм (видео)

01 ноя, 21:30 6 120 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Айшвария Рай бугун 46 ёшга тўлди. Собиқ «дунё гўзали» иштирокидаги энг яхши 7 фильм (видео) Бугун, 1 ноябрь куни таниқли Болливуд актрисаси Айшвария Рай туғилган кунини нишонламоқда. У 46 ёшни қарши олди.
Айшвария 1973 йилнинг 1 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Мангалор шаҳрида туғилган. У болалигидан меҳнатсеварлиги ва интилувчанлиги билан ажралиб турарди.
У мусиқа ва рақс билан шуғулланар, таълимнинг барча босқичлари — мактаб, коллеж ва университетда аъло баҳоларга ўқиган.

Фото: Google Images
Айшвария университетда архитектура йўналишида таҳсил олган, у ноодатий уйлар ҳамда бинолар лойиҳасини яратишга қизиқарди. У 21 ёшида «Дунё гўзали» дея эътироф этилди. Бу Айшвариянинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Айшвария моделлик билан шуғуллана бошлади, кейинчалик уни киноларга таклиф этиша бошлашди.
Бугун Айшвария Рай турмуш ўртоғи Абҳишек Баччан билан биргаликда қизлари Арадҳяни вояга етказмоқда.

Қуйида Айшвария Рай иштирокидаги энг яхши фильмлар ҳақида сўз юритамиз.

«Девдас»

Жанри: Мелодрама, мюзикл, драма

Девдас бадавлат ер эгасининг фарзанди. У болалигидан ҳеч нарсага зориқмай ўсган. Унинг энг яқин дўсти Паро (Айшвария Рай) исмли қиз.
Девдас улғайгач, ота-онаси уни Лондонга ўқишга юборади. Йигит Лондондан бошқача дунёқараш ва менталитет билан қайтади. Бироқ у ҳали ҳамон Парони яхши кўради, унинг қизга бўлган муносабати севгига айланган эди. Бироқ Девдаснинг ота-онаси Парони унга нолойиқ деб ҳисоблайди…

«Жодҳа ва Акбар»
[media=https://youtu.be/_bKw1XfJppI]
Жанри: Ҳарбий, мелодрама, тарихий, драма, жангари.

Асрлар оша мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида муросасиз душманлик ҳукм сурарди.
Икки томонни муросага келтириш мумкин бўлган ягона инсон Жалолиддин Муҳаммад Акбар эди. У муросасиз можароларга нуқта қўйиш учун Ражпут маликаси Жодҳа билан сиёсий никоҳ тузади…

Айшавария ушбу филдаги образи учун кўзлари рангини ўзгартирувчи линза таққан. Бу актрисанинг турмушга чиққанидан кейин эфирга узатилган илк фильми. Титрда унинг фамилияси Рай-Баччан деб ёзилган.

«Робот»

Жанри: Fantaстика, жангари

Истеъдодли олим Васи ташқи кўриниши билан унга икки томчи сувдек ўхшайдиган роботни яратади.
Роботнинг исми Читти, у жуда кўп функцияни бажариши мумкин, бироқ у одамлардан ҳиссиз эканлиги билан ажралиб туради.

Уни мукаммаллаштириш учун Васи роботга ҳис-туйғулар бағишловчи чип ўрнатади.
Читти ҳис этган биринчи туйғу севги бўлади. У олимнинг севгилиси Сануни (Айшвария Рай) севиб қолади. Севги роботни ўзгартириб юборади…

«Пушти пантера 2»

Жанри: детектив, оилавий, криминал, комедия, саргузашт, жангари.

Инспектор Жак Клузонинг ҳеч омади юришмайди, бироқ кунлардан бир кун у «пушти пантера» номли пушти бриллиант йўқолиши билан боғлиқ жиноятни фош қилади.
«Пушти пантера» ўғриси қатор китоблар муаллифи Сония (Айшвария Рай) бўлиб чиқади.

«Сўнгги Легион»

Жанри: ҳарбий, саргузашт, жангари

Эрамиздан аввалги 476 йилда Рим империяси тугатилди. Ёш император Ромул Август ва унинг устози Амвросийни Капри оролидаги зиндонга ташлашади. Сезар авлодидан бўлган ёш император таслим бўлмайди. Унга офицер Аврелий ҳамда византиялик Мира бошчилигидаги легионерлар отряди ёрдамга келади. Ромул зиндондан қочишга муваффақ бўлади…

«Тезлик 2»

Жанри: Триллер, криминал, жангари

Жасур полицияси Жай Диксит жиноятларни фош этишга киришади. Бунда унга яқин дўсти Али ёрдам беради.
Эндиликда икки полициячининг олдида ўта қиммат буюмларни ўғирлаш билан танилган Жаноб А нинг кимлгини фош қилиш вазифаси турибди.
Ўғри ва унинг шериги ҳар доим полицияни доғда қолдиради, тутқич бермайди…

«Севишганлар»

Жанри: Мелодрама, драма, мюзикл.

Уч ёш йигит қаҳри қаттиқ ректор Нараян Шанкар раҳбарлигидаги нуфузли универистетда таҳсил олади.
Бу университетга ўқишга кириш жуда қийин, ҳайдалиш эса жуда осон, бунинг учун биргина қоидани бузиш кифоя.
Энг ёмон қоидабузарликлардан бири эса университет ташқарисига чиқиш ҳамда қизлар билан учрашишга уриниш ҳисобланади.

Бироқ уч ёш йигит муҳаббат олдида ожиз қолади, улар аёллар мактабида таҳсил олувчи қизларга кўнгил қўяди. Шунда муҳаббати армон бўлган мусиқа ўқитувчиси Раж Арян йигитларга ёрдам беришга қарор қилади…
Айшвария Рай, дунё гўзали, фильм




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 60
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар