«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Хайрулла Ҳамидов шеъри: «Қуръонга чорлов»

18 окт, 12:10 9 419 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хайрулла Ҳамидов шеъри: «Қуръонга чорлов» Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

Ибни Масъуд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 46
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 602
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 353
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 514
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар