«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:49
ЎЗO‘Z

Афсонавий "Совет уйқу тажрибаси" ҳақида фильм яратилди

17 окт, 22:30 3 542 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афсонавий "Совет уйқу тажрибаси" ҳақида фильм яратилди Фильм 1940 йиллардаги Россия уйқу тажрибасига асосланган. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин бешта сиёсий маҳбус давлатнинг душмани деб топилди ва синов хонасига қамаб қўйилди. Маҳбуслар агар ушбу тажрибада иштирок этса, озодликка чиқариб юборилиши ваъда қилинган. Чорасиз қолган маҳбуслар ушбу тажриба давомида 30 кун хонага тарқатилган инсонга уйқу келтирмайдиган заҳарли газдан нафас оладилар.

Аммо тез орада тажриба объектлари ҳисобланган сиёсий маҳбуслар ўз онгини йўқотишни бошлайдилар ва бу уларни ўз-ўзини ўлдиришига олиб келади. Ўн бешинчи куни синов хонаси очилган ва бетартиблик бошланган. Снопес сайти томонидан ёлғон деб топилган ушбу шаҳар афсонаси йиллар давомида интернет жамоатчилигини ўзига жалб қилиб келган. Аммо, Барри Андерссон "Совет уйқу лагери" номи остида ушбу воқеани фильмда ёритиб чиқди.

Фильм Крепйпастага асосланган бўлиб, пресс-релизда айтилишича, "Андерссон ушбу машъум воқеага иштирок этган маҳбуслар ва Қизил армия назорати остида 30 кунлик ушбу тажрибани ўйлаб топган ва бошқарган эр-хотин тадқиқотчиларни образини кўрсатиб бериш учун халқаро актёрлар ансамблини йиғди.

Фильм актёрлари ҳақида гапирадиган бўлсак, доктор Анна Антоноффнинг ролини аргентиналик актриса Эва Де Доминиcи ижро этди. Ажабланарлиси шундаки, Доминиcи бир пайтлар "Сиз ухламайсиз" номли фильмда ҳам рол ўйнаган. Фильмда шунингдек, Рафал Завиэруча Антоноффнинг эри доктор Лео Антонофф ролини ижро этган. Машҳур актёр Евгений Крутов эса СССР капитани Егор Соколов ролида ўйнаган.

Тўртта синов беморлари ролини(Асл Крепйпастада бешта махбус бўлсада) актёрлар Крис Каттан, Чарлз Хуббел, Пол Крам ва Майкл Виллар ўйнади. Андерсон фильмнинг ижрочи продюсери сифатида Эмми ва Пеабоди мукофотига сазовор бўлган гримёр Крист Баллас билан ҳамкорлик қилди. У 2009 йилда ЖЖ Абрамснинг "Юлдузли трек" фильми учун мукофотга сазовор бўлган жамоасининг энг фаол аъзоси эди. Баллас, шунингдек, "Совет уйқу лагери" учун продюсерлик вазифасини ҳам бажарди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 47
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 603
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 353
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 518
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар