«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:36
ЎЗO‘Z

«Ўзбекконцерт»нинг лицензиясини олиб қўйиш пайти келгандир?»

15 окт, 08:13 4 333 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекконцерт»нинг лицензиясини олиб қўйиш пайти келгандир?» «Буюк келажак» экспертлар кенгаши эксперти Беҳзод Мамадиев «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг лицензиясини олиб қўйиш пайти келганига ишора қилган.
Эксперт «Ўзбекконцерт» санъаткор Жаҳонгир Отажоновни «маънавиятсизлиги» учун лицензиядан маҳрум қилганига ўз муносабатини билдирган.

«Хуллас, «миллий урф-одатлар»ни бузгани учун, «маънавиятсизлиги» учун Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини олиб қўйишибди. Афсуски, бу баёнот ташкилотнинг нақадар архаик тузилмага айланганини, ижтимоий тармоқларда ҳамманинг кулгисига қолишдан бошқасига ярамаётганини кўрсатади, холос», деб ёзган Б.Мамадиев.

«Миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар» нима ўзи? Бу терминларга қонунда таъриф берилганми? Бу одатларни бузганлар жазоланиши тартиби белгиланганми? Руслар, насронийлар ва бошқа озчилик диний-этник гуруҳларга мансуб Ўзбекистон фуқаролари бу «миллий урф-одатлар»га риоя қиладими? Риоя қилмаётган бўлса, уларни ҳам жазолаш керакдир? Қачондан бери давлат идораси «миллий урф-одатлар»ни рўкач қилиб, конституцияга зид равишда ўз мафкурасини бошқаларга мажбуран ўтказишга ҳаракат қилади?

Санъат соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектларини тартибга солиш учун балки лицензия керакдир. Лекин лицензия фақат қонун бузилган ҳолатдагина тортиб олиниши ва қонун бузилиши ҳолатлари бандма-банд аниқ-тиниқ ёзиб қўйилиши керак. «Миллий урф-одатлар», «маънавият» деган мужмал сўзларга бу қонунда ўрин йўқ! «Ўзбекконцерт»нинг лицензиясини олиб қўйиш пайти келгандир балки?», деб фикрини якунлаган эксперт.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ҳам бу қўшиқчининг лицензияси олиниши уни севиб эшитишга тўсқинлик қилолмаслигини [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly96YW1pbi51ei9tYWRhbml5YXQvNjA5ODUta29taWwtYWxsYW1qb25vdi1qYWhvbmdpci1vdGFqb25vdm5pLXlhaHNoaS1rdXJpYi10aW5nbGFzaC11Y2h1bi1zaGFoc2FuLWJpemdhLWxpY2Vueml5YS1rZXJhay1lbWFzLmh0bWw%3D]билдирган эди[/leech].




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 537
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 441
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар