«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 02:06
ЎЗO‘Z

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади

11 окт, 07:40 638 Маданият
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида янги фильм олинади
Ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва тарихчи Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида кўплаб асарлар яратилган. Унинг шахсияти барчага ўрнак бўладиган даражада, десак муболаға бўлмайди. Ўзи айтганидек, Тангрининг инояти ила 12 ёшида подшоҳ бўлади ва умрининг охиригача, яъни 35 йил юрт бошқариш дардида яшаб ўтади.

Ёш режиссёр Бобур Шер ўғли Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмаси асосида “Йўлбарснинг туғилиши” номли фильмни суратга олишга киришди. Унинг айтишича, октябр ойи охирларида суратга олинадиган мазкур асар З.М.Бобурнинг туғилишигача бўлган воқеаларни қамраб олади.

Янги фильм ҳақида ёш режиссёр бизга қуйидагиларни гапириб берди:
Бобур Мирзо бобомизга қизиқишим туғилган кунимдан бошланган десам ҳам тўғри бўлса керак. Чунки падари бузрукворим менга яхши ниятлар ила буюк бобомизнинг исмини қўйганлар. Болалигимдан Бобур Мирзо ҳақидаги асарларни севиб ўқир эдим. Кунларнинг бирида қўлимга Хайриддин Султоннинг “Бобурийнома” асари тушиб қолди. Мазкур китобда “Йўлбарснинг туғилиши” деган ажойиб ҳикоя бор экан. Шу ҳикоя асосида сенарий ёзиб, “Ўзбекино” миллий агентлиги бадиий кенгашига ҳавола этдим.

Уларга маъқул келиб, кинони суратга олиш учун маблағ ажратишди. Биласиз, Бобур Мирзонинг таваллудига оид кўплаб ривоятлар бор. Ўйлашимча, бир суратга оладиган асар ҳам томошабинларга манзур бўлади. Ҳозирда актёрлар ансанбили деярли шаклланиб бўлган. Тасвирга олиш ишлари якунланиб, монтаж қилингач, юртдошларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • «Buyuk kelajak»нинг бир гуруҳ экспертлари ташкилотни тарк этди 11 сен, 11:36
  • Санъаткорлар томонидан "Бобурхонлик" лойиҳаси тайёрланди (фото, видео) 14 фев, 16:38
  • Шоҳрух реппер: "Туғилган кунимни нишонламай қўйганимга 12 йил бўлди!" (видео) 02 фев, 18:23
  • «Mirzo Ulugbek Innovation Center» директори ўзгарди 01 дек, 13:53
  • “Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади 18 дек, 15:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди 15 окт, 00:04 292
  • Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди 14 окт, 23:36 189
  • «AVTO 60 OY» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 14 окт, 23:18 263
  • Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари тўлиқ жорий этилмоқда 14 окт, 22:54 184
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33 131
  • Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди 14 окт, 22:31 579
  • Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео) 14 окт, 22:14 468
  • АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) 14 окт, 21:54 304
  • Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» 14 окт, 21:35 794
  • Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео) 14 окт, 21:20 1 054
  • Бўлимлар