«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Санъат соҳасида халқаро эксперт Сенатга мурожаат йўллади

08 окт, 20:09 3 290 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Санъат соҳасида халқаро эксперт Сенатга мурожаат йўллади Ҳусниддин Ато
Таниқли мусиқашунос ва санъат соҳасида халқаро эксперт Ҳусниддин Ато Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига мурожаат йўллади.

Мурожаатда қонунчилик идораси томонидан қабул қилинган тўйлар ва оилавий тантаналарга оид ҳужжатда анъанавий ва халқ мусиқа мероси вакиллари манфаатлари инобатга олинмагани қайд этилган.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашлари қўшма қарор билан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда тўйлар, оилавий тантаналар ва маросимларда икки нафардан ортиқ хонанданинг (гуруҳнинг) хизмат кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Ҳусниддин Атога кўра, бугун мамлакатимиздаги тўйлар 99 фоиз ҳолатда эстрада ижрочилари иштирокида ўтади. Ушбу шароитда хонанда ёки гуруҳларга иккитагача чеклов қўйилиши анъанавий йўналишда ижод қилаётган санъаткорларнинг маросимларга чақирилиш имконини кескин камайтиради.

«Бизнингча, тўй ва оилавий маросимларда анъанавий ва мумтоз йўналишдаги ижрочилар сони чекланмаслиги керак. Фақат шу йўл билан бебаҳо меросимизни тарғиб этишимиз ва келажак авлодга етказишимиз мумкин», – дейди мурожаат муаллифи.

Экспертнинг хавотир ила қайд этишича, бугун замонавий эстрада ва анъанавий мусиқа бир қозонда қайнамоқда. Оқибатда, ҳамиша давлат муҳофазасига муҳтож бўлиб келган анъанавий мусиқа вакилларининг насибаси қирқилмоқда.

Мурожаатда мамлакат Сенатига тўйларга оид ҳужжатга анъанавий ва мумтоз йўналишдаги санъаткорларга оид алоҳида банд киритиш тавсия қилинган.

Мурожаат муаллифи 2018 йил 24 мартда ҳам Сенатга санъатни ривожлантириш бўйича мактуб йўллагани, аммо таклифлари эътиборсиз қолдирилганини эслатиб ўтган.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда «Transglobal World Music Chart» (ТWМC) аъзоси бўлган Ҳусниддин Ато миллий мусиқий меросни муҳофаза қилишда мустақил ижодкорлар ролига алоҳида аҳамият беришга ундаб келади. Хусусан, анъанавий ва халқ мусиқа меросини тарғиб этишда хусусий секторга давлат ташкилотлари билан тенг имконият ва имтиёзлар берилиши лозим деб ҳисоблайди.

У раҳбарлик қилаётган «OXUS Culture» жамияти ўзбек мумтоз мусиқасини дунё бўйлаб тарғиб этмоқда. Санъаткорлар гуруҳи ҳозирга қадар дунё бўйлаб ўнлаб концертлар ўтказган. Мазкур жамият, шунингдек, хорижда ва мамлакатимизда мунтазам равишда достон ва мақом кечалари ҳам уюштириб келмоқда.
С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 161
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 360
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар