«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:41
ЎЗO‘Z

Зулфиқор Мусоқов «Берлин—Оққўрғон» фильми ҳақида: «Қайси бир палид, аблаҳ одам фильмни эфирда ўзича кесди?»

23 сен, 14:23 4 743 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зулфиқор Мусоқов «Берлин—Оққўрғон» фильми ҳақида: «Қайси бир палид, аблаҳ одам фильмни эфирда ўзича кесди?» Ўзбекистон санъат арбоби, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов «Берлин—Оққўрғон» номли тўлиқ метражли бадиий фильмининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида намойиш этилишига эътироз билдирди. Бу ҳақда Facebook’даги «Кино санъати» саҳифасига маълум қилинди.
Бизни, «Берлин—Оққўрғон» фильми ижодкорларини янги очилган «Ўзбекистон тарихи» каналига таклиф қилишиб, фильмимизни томошабинларга кўрсатишидан хурсанд бўлган эдик. Лекин қайси бир палид, аблаҳ одам қонунни бузиб, давлат мулки бўлган фильмни эфирда ўзича кесганидан жуда ранжидик. Афсус, эндигина вужудга келган янги телеканал фаолиятини бунақа қинғир ишлар билан бошлаши жуда жирканч ҳол... Кесилган эпизодларни бадиий маъноси йўқ қилинди.

- Кичкина Клаус фашист байроғи тақилган тортни Деборани уйига олиб келиши;
- Қўзибой тоғасининг бурдаланганини кўриш кадрлари;
- Фашист байроғи остида биринчи бўса. Ахир ўша байроқни тайёрлашда қанча меҳнатимиз кетган эди.
- Клаус ва Дебора катталигида ухлаши.

Фашистларни одамларни ўлдириш кадрлари ва айнан барча миллатларни, шу ҳисобда ўзбекларни ҳам, қириш ҳақидаги ҳужжатли кадрлар йўқ
Бу атайин қилинган жуда жиддий қўпорувчилик хатти-ҳаракати деб тушундим ва эртагаёқ бу ҳақда хоҳлаган жойда бу ишни ким қилганини талаб қиламан ва бизнинг ҳуқуқимиз бузилгани ҳақида билдираман. Жуда хафа бўлдик...

Зулфиқор Мусоқов, Ўзбекистон санъат арбоби, кинорежиссёр

2018 йилнинг декабрида премьераси бўлиб ўтган «Берлин—Оққўрғон» фильмида 1941—1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушида ўзбек миллатининг жасур ва мард ўғлонлари, шунингдек, фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг кўрсатган беминнат меҳнатлари ҳамда инсонийлик муносабатлари акс эттирилган.

Эслатиб ўтамиз, Зулфиқор Мусоқов фильмлари телеканалларда намойиш қилинишидан олдин кесилиши борасида МТРК раисига мурожаат қилгани, мурожаатига Алишер Хаджаев томонидан «Бизда аҳмоқлар жуда кўп, айбдор топилиб жазоланади» деган жавобни олган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 47
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 605
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 353
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 518
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 73
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 86
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 70
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 178
  • Бўлимлар