«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:52
ЎЗO‘Z

Ислом Каримов ҳақида ёзилган роман тақдим этилди

07 сен, 16:55 5 117 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ислом Каримов ҳақида ёзилган роман тақдим этилди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг «Олов тутган одам» романи тақдимоти бўлиб ўтди.
Янги роман Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат Фонди томонидан нашр этилди.

Мазкур бадиий асарда Ислом Каримов Қашқадарё вилоят компартияси биринчи котиби вазифасида ишлаган кезлардан бошлаб ЎзССР компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимига тайинлангунга қадар бўлган давр қаламга олинган. Романда ўша мураккаб йилларда Қашқадарёда кечган – ҳам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти учун, ҳам бутун мамлакат учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган воқеалар бадиий талқин этилган.

Ислом Каримов 1986 йили иқтисодий ва ижтимоий жабҳада энг қолоқ ҳудудлардан бирига айланиб қолган Қашқадарёга юборилади. Ўша кезлар маҳаллий аҳолининг вилоят раҳбариятига ишончи буткул сўнган эди. «Пахта иши» деб аталган уйдирма доирасида бутун бошли меҳнаткаш халққа «ўғри», «порахўр» каби туҳматлар ёғдирилиши вазиятни янада мураккаблаштирган эди.

Ислом Каримов олдида мушкул вазифа турар эди: у одамлардаги тушкун кайфиятга барҳам бериши, халқнинг ишончини қозониб, уларда ёруғ кунларга умид уйғотиши лозим эди...

«Олов тутган одам» романида шу каби воқеалар батафсил тасвирланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 25
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 157
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 61
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 641
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар