«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:29
ЎЗO‘Z

Фирдавс Абдуҳолиқов: "Биз Ўзбекистонга бўлган соф муҳаббат ҳақида фильм яратдик"

26 авг, 08:30 3 543 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фирдавс Абдуҳолиқов: "Биз Ўзбекистонга бўлган соф муҳаббат ҳақида фильм яратдик" Фото: ЎзЭОАВМА
24 август куни «Россия—Култура» ва «Севимли» телеканалларида «Ўзбекистон. Севги ҳақида афсоналар» фильмининг тақдимот намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар берди.

Мазкур фильмда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари яшаётган Ўзбекистон заминидаги қадим цивилизациялар, қадриятлар, тилдан тилга кўчиб келаётган афсоналар, бу юртда ҳукм сурган диний бағрикенглик, ўзбек халқининг санъати ва маданияти, меъморчилиги, миллий пазандачилиги, юз йиллардан бери давом этиб келаётган анъаналар ҳақида сўз боради. Фильмда қадимги даврлардан то бугунги кунгача Ўзбекистоннинг тарихий тараққиёти босқичлари ҳақида ҳикоя қилинган.

Фильм ғояси муаллифи ва продюсери Фирдавс Абдуҳолиқовнинг айтишича, Ўзбекистон ҳужжатли киноси тарихида илк бор мазкур фильмда ноанъанавий усул ишлатилган — изоҳ ва интервьюлар қўлланилмаган. Фильм қаҳрамонлари — турли даврларнинг тарихий қаҳрамонлари ва турли сулолалар вакилларидир.

«Бундан ташқари, ‘Россия-Култура’ телеканали вакиллари билан узоқ давом этган баҳслар натижасида фильмда шеърий парчалардан фаол фойдаландик. Фильмда Лутфий, Алишер Навоий, Бобур, Умар Ҳайём, Ҳофиз ва бошқа шоирларнинг шеърларидан, шунингдек, турли олим ва донишмандларнинг ҳикматли сўзларидан фойдаланилди», — дейди Абдуҳолиқов.

Мазкур фильмнинг асосий ғояси — бутун борлиққа муҳаббатдир. Ёрга муҳаббат, онага, Ватанга, касбга, билимга, устозга бўлган муҳаббат унда яққол акс этади. Бу буюк ҳиссиёт жозибаси, куч-қудрати фильм давомида яққол кўзга ташланади.

«Муҳаббат туйғуси бўлмаганида, ўзбек халқи бундай гўзал меъморчилик намуналари яратмаган, Ўзбекистон маданий мероси деган тушунча ҳам юзага келмаган бўларди», — дейди фильм продюсери.

Ўзбекистонлик продюсернинг Россиянинг ушбу телеканали билан ҳамкорлиги «Ўзбекистон — қумликлар жавоҳири» фильмидан бошланган. Кейинчалик «Ўзбекистон — қўлга киритилган кашфиётлар», «Қорақалпоғистон — вақт қумлари оралаб», «Нукус. Номаълум коллекция» фильмлари яратилди.

Мазкур ҳужжатли фильм «Россия-Култура» ва «Севимли» телеканаллари, ЎзЭОАВМА, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида тайёрланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 0
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар