«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:01
ЎЗO‘Z

Давлат ташкилотларининг олдида санъаткорларнинг ҳурмати борми? Озодбек Назарбеков жавоб берди (видео)

18 авг, 15:20 4 432 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат ташкилотларининг олдида санъаткорларнинг ҳурмати борми? Озодбек Назарбеков жавоб берди (видео) Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

«Ўзбекконцерт»да 2017 йилда «Қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айланиши лозим», деб номланган мажлис бўлиб ўтган эди.

Ушбу мажлисда Озодбек Назарбековнинг «Давлат ташкилотлари олдида санъаткорларнинг ҳурмати йўқ», мазмунидаги қуйидаги фикрлари жамоатчилик орасида катта шов-шувларга, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Қуйида ўша фикрларни тўлиқ келтириб ўтамиз.
Давлат ташкилотлари олдида санъаткорларнинг ҳурмати йўқ. Давлат тадбирлари ҳақида гапирмаяпман. Ташқи ишлар вазирлигида тадбир бўлади ёки прокуратурада, оддий ўтириш қилади, масалан, Наврўзга атаб йиғилишади. Шу тадбирга нонни пулга олишади, сувни пулга олишади, ресторанни пулга заказ қилишади, лекин санъаткор текинга бориши керак. Ҳурмат ҳам шунга яраша бўлади. Озгина кечиксангиз дўқ қилиб, урушиб беришади.

Журналист Феруз Муҳаммад Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Озодбек Назарбековдан «бугунги кунда санъаткорларга давлат ташкилотлари томонидан ҳурмат ва эътибор қандайлиги»ни сўради.

Бу масала ҳалигача долзарблигини йўқотгани йўқ. Ҳозир ҳам шу гапларни айтишим мумкин. Бошқа ташкилотларни кўникиб кетган ҳолати борки, у ҳам бўлса, санъаткорларни хизмат қилдириб, уларга ҳақ тўламаслик ҳолатидир. Бу уларнинг қон-қонига сингиб, ҳар бир ҳужайраларига жойлашиб бўлган. Буни бир кунда йўқотиб ёки тўхтатиб қўйиш менимча имконсиз нарса.

Ҳозир санъаткорлардан сўрашингиз мумкин, охирги икки йил ичида, ҳамма тадбирларда санъаткорларнинг ўтирадиган, овқатланадиган жойлар ташкил этилди. ‘Санъаткорларнинг гонорарлари 100 % тўланмоқда’, деб айта олмайман, аммо ҳеч бўлмаса шароит яратилмоқда. Санъаткорга ҳеч бўлмаса малол келмайдиган ҳолати, энг минимум ҳолати шунақа бўляпти. Малол келмайдиган ҳолати дейилгани қанақа бўляпти, яъни илгари Андижонда тадбир бўладиган бўлса, санъаткорга «борасан!», дейиларди тамом. «Қанақа борасан, ким билан борасан, қаерда ётиб, қандай овқатланасан» деб сўралмас эди. Охирги вақтларда йўл ҳақлари, ётоқхона, овқатланиш масалалари ҳал қилинмоқда. Буни барча санъаткорлар эътироф қилишлари мумкин. Имкон қадар ушбу масалаларни назоратга оляпмиз.

Ўша вақтда, мен баралла айта оламан, у гап Назарбековнинг ўзининг талаби сифатида гапирилган гап эмас эди, худога беҳисоб шукр, бу мени ўйлантирган муаммо эмас эди. Қаерга борсам ҳурматим жойида эди. Ўша гапни гапирган вақтимда давлат муассасаларининг оркестр жамоалари, раққосалар, хор жамоаларида ишлайдиганлар 250 минг, 300 минг сўм, энг кўп ойлик оладиганлар бўлса 400 минг сўм ойлик оладиган ходимлар эди. Бу гап, ўшаларнинг номидан гапирилган гап эди.

Кўзим билан кўрган ҳолатлар бор. Тадбирларда ўнлаб санъаткорлар, икки соатлаб коридорда тик оёқда турарди. Энг қизиғи, соатлаб тик турган санъаткорларнинг кўзини олдидан овқат ташиб, меҳмонларга хизмат қилинар эди. Лекин санъаткорларга бир бурда нон берилмас эди.

Ўша вақтда Ташқи ишлар вазирлиги ёки прокуратура деб гапирганимда ҳам, ‘айнан ушбу ташкилотлар шунақа қилди’, деган маъно йўқ эди. Бу гапим умумий маънода гапирилган эди. Уни бошқа томонга ҳам буриб ташлашди.

Давлат тадбирлари деганим, бу протокол асосида келадиган тадбирлар эмас, балки ташкилотлар томонидан қилинадиган, норасмий тадбирлар ҳақида гапирган эдим. Аммо буни ҳар ким хоҳлаганича, ўзига маъқул томонга бурди. Нима бўлган тақдирда ҳам, хоҳлаймизми ёки йўқми бу муаммо, инсон меҳнат қилганидан сўнг унга ҳақ олиши керак, тамом, бошқа гап йўқ. Мажбурий меҳнат, мисол учун ўқитувчиларни кўча тозалаши қанақа эътирозларга, муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу муаммо бўлгани учун муҳокама бўлмоқда.

Давлат муассасаларида санъаткорлар фақатгина ойликка ишлаб, яна ишдан кейин қайсидир ташкилотнинг тадбирида хизмат қилса-ю, бунга ҳақ тўланмаслиги бу муаммо. Буни ҳал қилмаса бўлмайдиган масала, бу худди шу ўқутувчиларни кўча тозалашга ўхшаган нарса, бу мажбурий меҳнат. Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Эртами кечми бу муаммо ҳал бўлади. Ҳурматли бош вазиримиз бир йиғилишда «қайси ташкилот, қайси ҳокимят, ким бўлишидан қатъий назар, агар маданий тадбир ўтказадиган бўлса, уни албатта Маданият вазирлиги билан келишиб, уни керак бўлса мазмунини келишиб, ҳар томонлама келишув асосида ташкил қилиш масаласини ўртага қўйдилар. Бу бугунги кунда ҳукуматни ҳам қизиқтираётган муаммолардан бири, бунга ҳукумат ҳам чек қўймоқчи.

Чунки бу қачондир ҳал бўлиши керак. Буни ким қанақа талқин қилишидан қатъий назар бу инсон манфаати, бу керак бўлса, Ўзбекистондаги фуқоролик, керак бўлса конституцион манфаати, бунга ҳеч кимнинг қарши чиқишга ҳаққи йўқ.

Сиз, мен буни ичида юраётганим учун яхши биламиз, санъаткорлар қураётган уйининг ярми қарз, олаётган мошинаси қарз, бунинг ичида бўлганим учун яхши биламан. Уч мингга яқин лицензия олиб фаолият юритаётган санъаткорлар бор. Лекин ўттизтага яқин зўр яшаётган санъаткорни кўриб, уч мингта санъаткорга баҳо бериш керак эмас.

Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар