«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 12:53
ЎЗO‘Z

Йил якунлари: АҚШда «Олтин глобус» мукофоти эгалари аниқланди

11 янв, 13:04 7 527 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йил якунлари: АҚШда «Олтин глобус» мукофоти эгалари аниқланди 11 январь кунига ўтар кечаси АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида «Олтин глобус» (Golden Globe Award) мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

"Беверли Хилтон отель" меҳмонхонасида ўтказилган бу маросим ўз тарихида 73-бўлди.

Мукофотни топшириш маросимида анъанага кўра кўплаб сериал ва кино юлдузлари иштирок этди.

Унда 25 категория бўйича ғолиблар аниқланиб, 14 номинация бўйича кино, яна 11 номинация бўйича телевидение соҳаси вакиллари тақдирланишди. Маросимдаги асосий номинациялар "Энг яхши фильм", "Энг яхши актёр" ва "Энг яхши актриса" номинациялари бўлди.

Энг яхши драматик актёр

Ди Каприо учинчи марта «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди. У«Омон қолган» (The Revenant) фильми учун "Энг яхши драматик актёр" йўналишида тақдирланди. Ғолиблик учун номзодлар орасида Эдди Редмейн ("Даниялик қиз"), Майкл Фассбендер ("Стив Жобс") Уилл Смит ("Ҳимоячи") ва Брайан Крэнстон ("Далтон Трамбо") каби актёрлар номи бор эди.

Энг яхши драматик актриса

Бри Ларсон эса «Хона» (Room) картинасидаги роли учун "Энг яхши драматик актриса" йўналишидаги «Олтин глобус» мукофотини қўлга киритди. Номзодлар орасида Кейт Бланшетт ҳамда Руни Марой ("Carol"), Сиршей Ронан ("Brooklyn") ва Алисией Викандер ("The Danish Girl") номларини кўриш мумкин эди.

Энг яхши драматик фильм

«Энг яхши драматик фильм» йўналиши бўйича «Омон қолган» (The Revenant) фильми ғолиб бўлди. Бу фильм "Хона" (Room), "Диққат марказида" (Spotlight), "Кэрол" (Carol) ва "Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли" (Mad Max: Fury Road) фильмларини ортда қолдирди. Эндиликда бу фильм "Оскар" мукофотига эга чиқиши кутилмоқда.

Энг яхши комедия актёри

Америкалик актёр Мэтт Дэймон "Марсианин" фильмидаги роли учун "Олтин глобус" мукофотига эга чиқди.

Машҳур ёзувчи Энди Уир романи асосида режиссёр Ридли Скотт томонидан суратга олинган бу фильмда NASA астронавти ҳамкасбларининг айби билан космосда қолиб кетади ва ёлғиз ҳолда яшаш учун курашни давом эттиради.

Бу номинацияда ғолиблик учун Кристиан Бейл ҳамда Стив Корелл (The Big Short), Марк Руффало (Infinitely Polar Bear) ва Ал Пачино (Danny Collins) каби актёрлар рақобат қилишганди.

Энг яхши комедия актрисаси

Женнифер Лоуренс энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотига эга чиқди. Бу Лоуренснинг учинчи «Олтин глобус»и бўлди.

Бу номинация бўйича ғолибликка даъвогарлар қаторида Лили Томлин ("Grandmother"), Эми Шумер ("Trainwreck"), Мэгги Смит ("Lady In The Van") ва Мелисса МакКарти ("Spy") каби номлар бор эди.

Иккинчи пландаги энг яхши актриса

Кейт Уинслет иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида «Олтин глобус» мукофотини олди. Кейт Уинслет 73 марта ўтказилган маросим тарихида тўртинчи марта шу мукофотни қўлга киритди. У билан ғолиблик учун Узо Адуба, Жудит Лайт, Регина Кинг, Жоанн Фроггатт ва Мора Тирни каби актрисалар рақобат қилишганди.

Иккинчи пландаги энг яхши актёр

Сильвестр Сталлоне "Крид: Рокки авлоди" (Creed) фильми орқали Иккинчи пландаги энг яхши актёр йўналишида "Олтин глобус" олди.

Унга Пол Дано (Love & Mercy), Идрис Эльба (Beasts of No Nation), Марк Райлэнс (Bridge of Spies) ва Майкл Шеннон (99 Homes ) кабилар рақобат қилишганди.

Мини-сериаллардаги энг яхши актриса


Леди Гага "Америкача қўрқув тарихи" (American Horror Story) фильмидаги ижроси учун Мини-сериаллардаги энг яхши актриса сифатида "Олтин глобус" олди.
Бу номинация учун "Бўрилар йиғилиши" (Wolf Hall), "Фарго" (Fargo), "Америкача жиноят" (American Crime), "Тана ва суяк" (Flesh and Bone) фильмлари ҳам номзод эди.
Мини-сериаллардаги энг яхши актёр сифатида эса Оскар Айзек "Менга қаҳрамонни кўрсат" (Show Me a Hero) фильмидаги роли орқали "Олтин глобус" билан тақдирланди.

Энг яхши режиссёр

Мексикалик киноижодкор Алехандро Гонсалес Иньярриту "Омон қолган" (The Revenant) картинаси орқали "Олтин глобус"нинг "Энг яхши режиссёр" йўналиши бўйича совринини қўлга киритди.

Ўтган йили "Бёрдман" фильми орқали "Оскар"га эга чиққан бу мексикалик режиссёр навбатдаги мукофоти учун курашда америкалик режиссёрлар Тодд Хейнс ("Кэрол", Carol) ҳамда Том Маккарти ("Диққат марказида", Spotlight), британиялик Ридли Скотт ("Марсианин", The Martian) ва австралиялик режиссёр Жорж Миллер ("Ақлсиз Макс: Ғазаб йўли", Mad Max: Fury Road) каби рақобатчиларни ортда қолдирди.

Энг яхши сценарий

Бундан олдин "Оскар" мукофоти соҳиби бўлишга улгурган америкалик сценарийнавис Аарон Соркин "Стив Жобс" фильми матни учун "Энг яхши сценарий учун" "Олтин глобус" мукофотини қўлга киритди.

Бу номинация ғолиблиги учун даъвогарлар орасида Квентин Тарантино "Жирканч саккизлик" (The Hateful Eight) ҳамда "Хона" (Room) каби фильмлар матни муаллифи сифатида, шунингдек "Катта қисқариш" (The Big Short) ва "Диққат марказида" (Spotlight) фильмлари сценарийнавислари бор эди.

Энг яхши драматик сериал

"Мистер Робот" (Mr. Robot) сериали "Энг яхши драматик сериал" йўналишида "Олтин глобус" мукофотини қўлга киритди. Бу йўналиш ғолиблиги учун "Империя" (Empire), "Тахтлар ўйини" (Game of Thrones), "Нарко" (Narcos) ва "Бошқа юртлик" (Outlander) фильмлари ҳам даъвогар эди.

Энг яхши комедик сериал

"Жунглидаги Моцарт" фильми (Mozart in the Jungle) энг яхши комедик сериал сифатида "Олтин глобус" мукофоти билан тақдирланди. "Апелсинранг - мавсум хити" (Orange Is the New Black), "Кремний водийси" (Silicon Valley), "Вице-президент" (Veep), "Шартларсиз" (Casual) фильмлари ҳам бу йўналиш ғолиблиги учун даъвогар бўлганди.

Энг яхши мусиқа

Тарантинонинг "Жирканч саккизлик" фильми энг яхши мусиқа учун "Олтин глобус" билан тақдирланди. Фильм композитори, 87 ёшли италиялик Эннио Морриконе бундан олдин ҳам "Оскар" мукофотини қўлга киритганди.

Карантинонинг фильми бу йўналишда "Кэрол" (Carol), "Омон қолган" (The Revenant), "Даниялик қиз" (The Danish Girl) ва "Стив Жобс" (Steve Jobs) фильмларини ортда қолдирди.

Энг яхши комедик фильм

Британиялик режиссёр Ридли Скоттнинг "Марсианин" (The Martian) фильми энг яхши мюзикл сифатида "Олтин глобус" билан мукофотланди. Бу йўналиш учун рақобатда "Жой" (Joy), "Шпион" (Spy), "Комплексларсиз қиз" (Trainwreck) ва "Катта қисқариш" (The Big Short) каби номларни учратиш мумкин эди.

Энг яхши анимацион фильм


Pixar студиясининг "Жумбоқ" (Inside Out) лентаси энг яхши анимацион фильм деб эътироф этилди.
Pixar студиясининг "Яхши динозавр" (The Good Dinosaur) анимацияси ҳамда "Аномализа" (Anomalisa), "Снуп ва кинодаги майда-чуйдалар" (The Peanuts Movie) ва "Қўзичоқ Шон" (Shaun The Sheep Movie) мультфильми ҳам шу номинация ғолиблиги учун даъвогар эди.

Хорижий тилдаги энг яхши фильм


«Хорижий тилдаги энг яхши фильм» йўналишида Ласло Немешнинг «Саулнинг ўғли» картинаси «Олтин глобус»га лойиқ деб топилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 150
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 638
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 11
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 14
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 25
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 37
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 155
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 34
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 58
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 21
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 45
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 123
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 558
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 118
  • Бўлимлар