«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:39
ЎЗO‘Z

Канн халқаро кинофестивалида ўзбек фильмлари намойиши бўлиб ўтди

19 мая, 13:37 3 879 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Канн халқаро кинофестивалида ўзбек фильмлари намойиши бўлиб ўтди Аввал хабар берганимиздек, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтаётган 72-Халқаро кинофестивалда “Республика кинопрокат маркази” ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкиллаштирилган ўзбек кино фильмлари стенди “ Marche du Film” кинобозорида 50 та турли жанр ва услубдаги бадиий, ҳужжатли ҳамда анимацион фильмларни тақдим этмоқда.

Кеча кино бозор иштирокчилари учун кинорежиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар”(продюсер Зафар Йўлдошев) фильмининг махсус тақдимоти бўлиб ўтди. “Республика кинопрокат маркази” бу йил 72-халқаро Канн кино фестивалининг“ Marche du Film” кинобозорида илк бора иштирок этаётгани ва бу соҳада ҳали янги эканлигига қарамасдан, 17 майга режалаштирилган “Элпарвар” фильмининг махсус намойиши кутилганидан-да яхши ўтди.

Аввало кинобозорда ташкил этилган стенд, унда тақдим этилган картиналар кинотадбиркорларнинг эътиборини торта олди. Томошабинлар орасида немис, француз, турк, ҳинд ва кореяликларни кўриш мумкин эди.

Эронлик кинорежиссёр, 2015 йилда ўзининг “Утопия” фильми билан Канн халқаро кинофестивали номзоди бўлган Ҳасан Назир “Элпарвар” фильми ҳақида жумладан қуйидагиларни гапирди: “Элпарвар” фильмини ўзининг бетакрор локациялари, актёрлик ижроси билан мени ҳайратга солди. Картина каттагина ижодий гуруҳнинг яхши кино қилиш йўлидаги интилишларидан дарак бериб турибди”.

Эстониялик продюсер Татьяна Мухлбайер: “Элпарвар, ўзбек киносининг янги даври бошланганидан хабар берувчи фильм. Энди бу хабарлар катта воқеаларга сабаб бўлиши керак. Ўша кунлар ҳам узоқ бўлмаса керак”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар