«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Ижодий фаолияти тўхтаб қолган ижодий гуруҳлар (фото)

04 апр, 17:17 9 553 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ижодий фаолияти тўхтаб қолган ижодий гуруҳлар (фото) Болалигимиздан "Сетора", "Болалар","Божалар" каби эстрада гуруҳларининг қўшиқларини севиб тинглаб келамиз. Қани эди улар токи биз кексайгунимизга қадар бирга бўлишса, бирга ижод қилишса. Афсуски, қандайдир сабаблар туфайли ҳам уларнинг ижодий фаолияти тўхтаб қолмоқда. Ҳаммасининг ҳам эмас! Баъзибир севимли гуруҳларимиз тарқалиб кетишмоқда. Албатта, бу уларнинг хоҳиш-истаклари. Келинг, ижодида узилиш бўлаётган, умуман ижод қилмай қўйган ҳамда ижодий гуруҳдан чиқиб кетган айрим хонандаларимиз ҳақида гаплашсак!

Адашмасам, 1990 йиллар охирида ижодини бошлаган "Сетора" гуруҳи анчагина мухлислар йиғишга улгурган эди. Ҳозиргача уларнинг содиқ мухлислари талайгина. Яқинда "Миллион" жамоасининг концерт дастурида улар яна бир марта афсонавий "Сетора" бўлиб чиқиш қилишди. Бу албатта, "Сетора" гуруҳининг ашаддий мухлисларини анча қувонтирди. "Сетора" гуруҳи қизлари бир орада "Сетанҳо" номи билан ижод қилишди. Қандай ном остида ижод қилишмасин барибир улар мухлислар учун "СЕТОРА"!!!

Тошкентдаги мусиқий мактабда болалигиданоқ бирга ўқиб катта бўлган Феруза Латипова, Комила Хўжаева ва Лайло Галиева "Сетора" гуруҳининг илк таркиби эдилар. Гуруҳ нафақат Ўзбекистонда, балки Қозоғистон, Россия, Британия ва бошқа хориж мамлакатларида концертлар берган.

"Пистани қандоқ чақарлар" дея писта чақишни ўргатган "Манго" гуруҳи ижод қилишда суст. Нимага ижодда узилишлар бўлаётганини билишни хоҳласангиз улар билан албатта суҳбат қилиб, билиб оламиз. Шундай бўлса-да, гуруҳни соғинганларга уларнинг архив фотоларидан намуналар келтирамиз. Ахир "Манго" мана шу йигитлар билан "Манго"да!!!

Хўш, навбат "Шаҳризода" гуруҳига ҳам етиб келди. Бу гуруҳнинг қизлари ҳозир нима билан банд, ижод қилишяптими ўзи, бу ҳақда маълумотга эга эмасмиз. Лекин улар ҳам ўзбек эстрадасида қисқа вақт бўлса-да ижод қилишганини бир эслайлик!!! Мана ўша сочлари узуун қизлар...



Маҳмуд Намозовни "Сурхон" гуруҳисиз тасаввур қилиш қийин эди. Мана ҳозир уларнинг яккахон чиқишига ҳам кўникиб қолдик.


Ва ниҳоят "Уммон". "Уммон" гуруҳи йигитлари уммон қадар чексиз ижод қилишлари керак эди. Бу ном ҳаётда уларни бирлаштирди, синади, омад олиб келди ва АЙИРДИ!!! "Уммон" гуруҳининг мухлислари кутмаган воқеа бўлди, албатта! Ҳали бу воқеани "ҳазм қилиб" улгурмаган бўлсангизда, сизлар учун эски таркибнинг ажойиб фотожамланмасини ҳавола этамиз!

Сетора, Болалар, Божалар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 34
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 159
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 61
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 641
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 360
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар