«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:57
ЎЗO‘Z

Шерали Жўраевдан енгил-елпи қўшиқ айтадиган хонандаларимиз учун чинакам намуна

03 апр, 16:25 4 340 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерали Жўраевдан енгил-елпи қўшиқ айтадиган хонандаларимиз учун чинакам намуна Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев ”Халқ сўзи” нашрига бахшичилик санъати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бахшичилик — жуда қадимий санъат тури. Достонларимиз ҳали китоб пайдо бўлмаган пайтлардан бери бор. Уларда узоқ тарихимиз ҳам, маданиятимиз ҳам мужассам. Шу сабабли ўтмишимизни, азалий қадриятларимизни ўрганишда халқ оғзаки ижодига мурожаат қиламиз. Фольклор санъатимиз орқали аждодларимизнинг донишмандлиги, урф-одатлари, орзу-интилишларидан хабардор бўламиз, ўзлигимизни англаймиз. Бахшичиликнинг асл қадр-қиммати ҳам шунда! Шу сабабли азал-азалдан достон айтувчилар халқ орасида катта ҳурмату эътиборга сазовор бўлган.

Ёши улуғ юртдошларимиз яхши эслашади. Авваллари тўйлар бахшиларнинг иштирокисиз ўтмаган. Улар давра ўртасида “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Юнус пари”, “Авазхон”, “Кунтуғмиш” каби достонларимиздан парчалар ижро этишган. Одамлар тонггача қимирламай, дўмбира садосига, бахшининг хонишига маҳлиё бўлган. Достондаги қизиқарли воқеалар давомини интиқиб кутган.

Эшитишимча, булунғурлик Амин бахши “Алпомиш” достонини уч ой давомида тингловчиларни зериктирмай куйлаган экан. Қаранг, бир фаслга тенг муддат-а! Шунча вақт тингловчиларни зериктирмай, бунинг устига, ўзи ҳам толиқмай куйлаш, соз ижро этишнинг ўзи бўладими?! Яна денг, ҳаммасини ёддан айтиш осонми?! Мана, бахшиларимизнинг ақл-закоси қанчалик юксак, қувваи ҳофизаси нақадар мустаҳкам!

Ҳозир мухлисларга ёқаман, деб, енгил-елпи қўшиғи билан тингловчини, томошабинни тўрт-беш дақиқада зериктириб қўядиган хонандаларимиз учун бу — чинакам намуна! Ҳақиқий маҳорат мактаби!

Бахшининг яна бир улуғлиги шундаки, у кучли ижодкор. Бир достонни куйлаганда ҳар гал ўзгаришлар киритади. Ана шулар шарофати билан йигитларимиз Алпомишдек алп, мард, ­жасур, қизларимиз ­Барчинойдек бир сўзли, ориятли, ­садоқатли бўлишга интилишади. Болаларимиз, илм, маънавият, маърифатни ўрганишади.

Демак, ҳозирги глобаллашув даврида шундай дурдона санъатимизни, ноёб ва гўзал қадриятимизни сақлаб қолиш, уни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш жуда долзарб вазифа! Шу маънода, Президентимизнинг бу санъатга эътибори, халқаро фестиваль ўтказиш ташаббуси айни муддао бўлди. Бу бахшичилик санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга қаратилган жуда катта эзгу саъй-ҳаракатдир. Ишонамизки, нуфузли санъат байрами ҳадемай дунёга овоза бўлади. Чунки унга турли давлатлардан кўплаб иштирокчилар, меҳмонлар келади”, деган Шерали Жўраев.
Шерали Жўраев, тўйлар, бахшичилик




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 69
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар