«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:14
ЎЗO‘Z

Болливуд: Анил Капур ҳақида сиз билмаганлар…

10 янв, 12:13 10 484 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуд: Анил Капур ҳақида сиз билмаганлар… Болливуднинг таниқли юлдузи Анил Капур ўзининг 62 ёшини нишонлади. Актёр 40 йил давомида кўплаб катта ва кичик ролларни ижро этиб, минглаб томошабинлар кўнглидан жой олди. 2005 йилдан эса ўзини продюсерлик соҳасида ҳам синаб кўрди ва бир нечта таҳсинга сазовор картиналар яратди. Бугунги мақоламизда ушбу Болливуд юлдузининг энг яхши ролларини яна бир бор эслаймиз.

«Mr. INDIA» (1987)
Жаноб Ҳиндистоннинг саргузаштлари ҳамда унинг ёвуз душмани Могамбо билан кураши акс эттирилган ушбу картина 31 йил муқаддам катта экранларда намойиш этилган бўлса ҳам ҳамон ўзининг шуҳрати ва долзарблигини йўқотмаган.

Анил Капур ушбу фильмда бош қаҳрамон Жаноб Ҳиндистон ролини ижро этган. Айтиш жоизки, картинада суратга тушиш пайтида актёр шоу-бизнес оламига эндигина қадам қўяётган эди. Аммо шунга қарамасдан, минглаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўла олди. Картина давомида актёр унга берилган масъулиятли саҳналар, хоҳ у комедия йўналишида бўлсин, хоҳ драма, барчанинг ишончини оқлади. Баъзи бир жангари саҳналарни ҳам бирорта каскадёрнинг ёрдамисиз ижро этди.

Маълум бўлишича, Анил Капур ушбу ролга олинмоқчи бўлган актёрлар сафида учинчи ўринни эгаллаган экан. Фильм режиссёри бу ролга дастлаб Ражеш Кханнани танлаган. Аммо актёр «Бу роль менинг даражамга тўғри келмайди», дея рад жавобини берган. Сўнг бу роль яна бир ёрқин юлдуз Амитабх Баччанга таклиф этилган ва актёр рози бўлган. Аммо суратга олиш ишларининг бошланишига бир неча кун қолганда кун тартиби съёмка жараёнларига мос келмаётганини айтиб, ролдан воз кечган. Айтиш жоизки, айнан 80-йилларда Амитабх Баччан сиёсат билан жиддий шуғулланишни бошлаган эди.

«BULANDI» (2000)
Мазкур фильм шуниси билан эътиборлики, картинада Анил Капур бирданига икки образ (қишлоқ оқсоқоли Дхаранжа ва унинг ўғли Аржун)да намоён бўлади.

Фильм сюжетига кўра қишлоқ оқсоқоли Дхаранжа қишлоғида суд жараёнини ўтказади. У шунчалар адолатпарвар ҳамда ҳақгўйки, ҳаттоки жиноят устида қўлга олинган жиянини ҳам аямайди. Бундан қаттиқ ғазабланган жиян охир-оқибатда амакисини ўлдиради. Отасининг ўлими учун амакиваччасини жазоламоқчи бўлган Аржун картина давомида яна кўплаб қийинчиликларга дуч келади.

Анил Капур «Буланди» фильмида биринчи маротаба Болливуд афсонаси Рекха билан чиройли ва унутилмас жуфтлик яратди. Ҳиндистонда бу жуфтлик ҳамон энг олдинги қаторларда тилга олинади.

«PUKAR» (2000)
Анил Капур ушбу фильмдаги қаҳрамони сабаб 2001 йилда «Энг яхши актёр роли учун» Ҳиндистон миллий мукофоти ҳамда «Болливуднинг энг нозик актёри» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.

Ушбу картинада Анил майор Жай ролини ижро этади. Картина давомида актёрнинг қаҳрамони севги учбурчаги сабаб келиб чиққан қийинчиликлар қаршисида қолади. Қаҳрамон Жай Пужа исмли қизни яхши кўради, аммо Жайнинг болаликдаги дўсти Жая ҳам унга бефарқ эмасди. Жая картина давомида Жайнинг севгисига эришишга ҳаракат қилади. Аммо бу иш амалга ошмагач, севгилисининг душманлари билан тил бириктиради. Шу йўл билан у «ҳақиқий» муҳаббатнинг қадрига етмаслик нималарга олиб келишини кўрсатиб қўймоқчи бўлади.
Фильмнинг қандай тугашини эса ўзингиз кўрганингиз маъқул. Айтишади-ку, «Минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал», деб.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар