«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:35
ЎЗO‘Z

“Берлин – Оққўрғон” фильми премьераси қачон бўлиши белгиланди

12 дек, 00:30 6 038 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Берлин – Оққўрғон” фильми премьераси қачон бўлиши белгиланди 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин – Оққўрғон” бадиий фильмининг ёпиқ премьераси ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот котиби Азизбек Қурбонов маълум қилди.

“Ўзбекистон санъат арбоби Зулфиқор Мусоқов сурат олган “Берлин – Оққўрғон” бадиий фильмида ўзбек ўғлонларининг 1941 – 1945-йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушидаги қаҳрамонлиги, шунингдек, Ўзбекистон халқининг фронт ортидаги матонати ҳамда инсонийлиги акс эттирилган. Узоқ кутилган фильмнинг катта экрандаги илк намойиши 14 декабрь куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтади. Намойишга асосан журналистлар таклиф этилиши кўзда тутилмоқда. Намойишдан сўнг фильмга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади. Унда фильм ижодкорлари журналистларни қизиқтирган барча саволларга юзма-юз жавоб беради“, – деди Азизбек Қурбонов.

Фильмнинг суратга олиш ишлари август ойининг бошида ниҳоясига етган эди.

Кино ижодкорларининг маълумотларига кўра, картинада Иккинчи жаҳон урушига оид кўплаб маълумотлар, тарихий шахслар ўрин олган. Унда Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ ўзига хос сиёсий ўйинлар фонида икки – ўзбек ва яҳудий оиласида кечаётган воқеалар акс этган.

Фильмнинг катта экрандаги расмий премьераси 18 декабрда бўлиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 113
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 211
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 80
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 82
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 45
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар