«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2024, 23:46
ЎЗO‘Z

Олимлар мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйларни аниқлашди

10 дек, 16:04 6 783 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйларни аниқлашди Буюк Британиядаги "Mindlab International" университети олимлари ўтказган тадқиқотлар натижасида мусиқа тарихидаги энг тинчлантирувчи куйлар рўйхати тузилди. Унга кўра биринчи ўринни "Marconi Union" гуруҳининг “Вазнсизлик” куйи эгаллаган. Бу қўшиқ "Marconi Union" гуруҳи томонидан овоз операторлари билан ҳамкорликда тайёрланган.

Мазкур тажрибани ўтказишга бугунги одамларнинг иш жойидаги стресслар туфайли қандли диабет, алцгеймер ёки гриппга кўпроқ чалиниши тўғрисидаги маълумотлар сабаб бўлган.

Мусиқа инсоннинг кайфиятига яхши ёки ёмон таъсир қилиш даражасига кўра энг яхши даво усулларидан бири сифатида кўрилгани учун тажриба жараёнида тадқиқотчилар бир гуруҳ кўнгиллиларга қисқа муддат ичида бир қанча бошқотирмалар ечиш топшириғини берган. Шу орқали иштирокчиларнинг стресс ҳолати оширилган.

Сўнг стресс ҳолатидан чиқариш учун уларга бир нечта трек эшиттирилган. Кузатув жараёнида олимлар стресснинг асосий кўрсаткичлари – қон босими, нафас олиш ритми ва юрак уришининг ўзгаришини ўлчаб боришган.

Тадқиқотда қатнашган доктор Дэвид Люис-Хожоннинг айтишича, барча куйлар орасида "Вазнсизлик" шу даражада таъсирли бўлганки, тажриба иштирокчиларидан кўпчилигининг уйқуси келган. "Шунинг учун бундай мусиқаларни ҳайдовчилар машиналарини бошқариб кетаётганида тингламагани маъқул", – дейишмоқда тадқиқотчилар.

Тажриба натижаси сифатида тинчлантирувчи мусиқаларнинг ўнталиги ҳам тузиб чиқилди. Улар орасида Рю дю Сопейнинг "Биз уча оламиз", Моцартнинг "Канционетта Суллария", Аделнинг "Сенга ўхшаш кимдир" куйлари ҳам бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди 11 мая, 21:50 71
  • Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди 10 мая, 16:20 581
  • Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм 10 мая, 12:47 90
  • Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва қамалиб чиққан Озодбек Назарбеков 50 ёшга тўлди 09 мая, 17:47 1 018
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 172
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 254
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фронтдаги вазият: Русларнинг Харкив областидаги юриши қандай кечмоқда? 15 мая, 22:39 0
  • Байден Трампни теледебатга чақирди, собиқ президент рози бўлди 15 мая, 22:17 0
  • «Ўзбекнефтгаз»: Юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш ҳажми оширилади 15 мая, 21:40 7
  • Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди 15 мая, 21:23 39
  • Словакия бош вазирининг отилишига Зеленский муносабат билдирди 15 мая, 20:55 95
  • Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди 15 мая, 20:35 45
  • ҲАМАС вакиллари Ливан пойтахтида “Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти билан учрашув ўтказди 15 мая, 20:24 37
  • Словакия бош вазири суиқасд оқибатида яраланди (видео) 15 мая, 19:34 233
  • Расман: Ўзбекистонга аёллар Осиё кубоги мезбонлиги топширилди 15 мая, 19:13 24
  • Шавкат Мирзиёев «Coca Cola» компанияси раисини қабул қилди 15 мая, 18:51 71
  • Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ҳисоботини эълон қилди 15 мая, 18:22 64
  • Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди 15 мая, 17:43 133
  • Бўлимлар