«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

Тошкентда модалар ҳафталиги ўтказилади

02 ноя, 11:26 6 582 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда модалар ҳафталиги ўтказилади Гўзаллик ва нафосат шайдолари учун куз фаслининг бетакрор туҳфалари бисёр. Пойтахтимизда жорий йилнинг 21-26 ноябрь кунлари Тошкент модалар ҳафталиги бўлиб ўтади.

"Осиё рамзи" Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташкил этаётган ҳафталик доирасидаги тадбирларга дунёнинг бир неча давлатларидан соҳага оид таниқли мутахассислар, етакчи дизайнер ва экспертлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Дастурга биноан Миллий либослар фестивали, Модалар намойиши, ёш дизайнерлар танлови, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг кўргазмали чиқишлари, хайрия аксияси каби тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган. Айниқса, хорижий ва маҳаллий дизайнерларнинг “мастер-класс”лари, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак кўргазмалари барчада катта таассурот қолдириши аниқ. Шунингдек, Ўзбекистонда илк марта Мода ҳафталиги доирасида Хитой элчихонаси билан биргаликда дизайн ва соҳа бўйича инновацияларга бағишланган "Хитой модаси куни" ва Халқаро форуми ўтказилади.

Мода ҳафталиги либослар оламида ўзбек мода брендини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, дизайнерларга ўз коллекцияларини намойиш этиш ва томошабинларга замонавий мода анъаналарини баҳолаш имкониятини беради. Мода ҳафталигининг тадбирлари профессионал муҳитни шакллантиришга, глобал мода саноатининг халқаро ҳамкорлик ҳудудини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мухтасар айтганда, ушбу модалар ҳафталиги истеъдодли дизайнерлар, ҳунармандлар ва мутахассисларни юзага чиқаради ва бирлаштиради. Ҳафталик ўзбек либосларининг бетимсол замонавий руҳдаги бежиримлиги ва қадимий анъаналарнинг узвийлигини яна бир бор намойиш қилади. Соҳа ихлосмандлари ва иштирокчилар қизиқарли ҳамда кутилмаган, эксклюзив мода дунёси янгиликлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 101
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 205
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар