«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 00:36
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков "Ўзбекконцерт"нинг қўшиқлар рўйхатини тузиш қарорига муносабат билдирди

09 авг, 18:12 5 788 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков "Ўзбекконцерт"нинг қўшиқлар рўйхатини тузиш қарорига муносабат билдирди Озодбек Назарбеков «Ўзбекконцерт»нинг қўшиқлар рўйхатини тузиш қарорига муносабат билдирди.

Ўзбекистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Ўзбекконцерт»нинг тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар рўйхатини шакллантириш қарорини «шошилинч қарор», дея баҳолади.

«Ўзбекларда «сал шошиб қўйибди» дейилади-ю. Мана бу ерда ижодкорлар ўтирибди, билишадики, санъат асарлари халқнинг фикридан келиб чиқиб танланмайди. Санъат асарлари халқ орасида тарғиб қилинади. Тўйда нимани ижро қилайлик, деган масалани халқга ташлашдан кўра, уни тарғиб қилиш тўғрироқ бўларди», – деди Назарбеков бугун Тошкентда ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўй-ҳашамларда куйланадиган қўшиқлар бўйича тавсиявий характерга эга бўлган махсус йўриқнома ишлаб чиқиш режасини билдирган эди. Муассасанинг ушбу ғояси интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фейсбук фойдаланувчилари «Ўзбекконцерт» бу кетишда яқинда «тавсия этиладиган келинлар рўйхати»ни шакллантиришига ҳам шубҳа қилмасликларини билдирган эдилар.

Манба: sputniknews-uz.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 45
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 599
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 352
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 512
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 36
  • Бўлимлар