«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

«Sevimli» телеканалида техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилди

16 июл, 15:40 9 714 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Sevimli» телеканалида техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилди Кеча, 15 июль куни «Sevimli» телеканалининг кечки эфирларида «Ҳурлиқо» фильми эфирга узатилди.

Фильмдаги қисқа эпизодларнинг бирида миллий менталитетимизга мос бўлмаган кадрлар акс этган ва ана шу саҳна кўплаб ўзбекистонлик томошабинларнинг эътирозига ва ижтимоий тармоқлардаги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Xabar.uz» мухбири ушбу масала юзасидан телеканал раҳбарияти билан боғланди.

«Бу — техник хато туфайли юз берди. Фильмдаги айни шу саҳналар кесиб ташланиши лозимлигини айтганмиз, аммо техник ходимнинг хатоси билан ўша жойлари кесилмаган ва эфирга кетиб қолган.

Албатта, иш бор жойда хато бўлади. Аммо ҳеч ким бу хатони атайлаб қилмайди. Шунинг учун ҳам томошабинлардан йўл қўйилган техник хатоликни тўғри тушунишларини ва узр сўраймиз»
, — деди телеканал раҳбарларидан бири.

Айтиш керакки, «Sevimli» телеканали бугунги кунда юртимиздаги телеканаллар орасида ўз мавқеи ва томошабинига эга телеканал ҳисобланади. Юзага келган техник хатолик эса уларнинг ижодий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди, деган умиддамиз. Телеканал раҳбарларининг томошабинлардан узр сўрагани ҳам юртдошларимизга нисбатан бўлган ҳурмати белгисидир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 100
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 204
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар