«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 07:42
ЎЗO‘Z

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун…

13 июл, 10:27 9 121 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
… Мени унутибсиз, дединг тунов кун… ҲУСН
Кўрдим, кўриб қолдим унинг гул юзин,
Дилимда улғайди ғалати вулқон.
Одамнинг кўзига санчилган ҳусн
Кошкийди юракдан оқизмаса қон.

Жуда ҳам қийналиб кетди бу жоним,
Кошки ҳаммасини унута олсам.
Кошки ўтиб кетса телба шу оним,
Ўзимни ўзига танита олсам.

Ўтиб бораётир аламли кунлар,
Дудуқ дил айтолмас энг муҳим сўзни –
Бошқа гул нигоҳлар ранжимасинлар,
Кўз фақат кўраркан санчилган юзни.

ИҚРОР
Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Бекор гап, Мажнунга ўхшадим сен деб.
Юрагим ичида пишқирди тўлқин,
Мен асли оламда яшадим сен деб.

Ўликди, бир лаҳза жон қилди севги,
Лаҳзаю абадий он қилди севги.
Юракка ботириб қон қилди севги,
Мен шу тиғ — қаламда яшадим сен деб.

Дардларга қоришиқ сой оқди менга.
Тунлари олталаш ой боқди менга,
Орзу гиламида жой йўқди менга…
Воҳ, қонли гиламда яшадим сен деб.

Мағлубман ва лекин ўчим бўлмади,
Сенга сендан бошқа ечим бўлмади.
Кўзларим кулдию ичим кулмади,
Мен буткул аламда яшадим сен деб.

… Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Мен асли оламда яшадим сен деб.
Хайрулла Ҳамидов

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди? 16 мая, 22:53 128
  • Шавкат Мирзиёев: Тарихимизни дунёга кино ёрдамида танитишимиз керак 16 мая, 22:12 64
  • Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди 11 мая, 21:50 73
  • Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди 10 мая, 16:20 587
  • Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм 10 мая, 12:47 94
  • Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва қамалиб чиққан Озодбек Назарбеков 50 ёшга тўлди 09 мая, 17:47 1 028
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 48
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 50
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 147
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 20
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 167
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 40
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 51
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 83
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 157
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 197
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 73
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 100
  • Бўлимлар