«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 07:38
ЎЗO‘Z

Тўй ва маросимларда хизмат қиладиган хонандалар даромадига солиқ солиш ҳақида

07 июн, 23:10 6 637 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўй ва маросимларда хизмат қиладиган хонандалар даромадига солиқ солиш ҳақида Менинг фикрим веб-порталида тўй ва маросимларда хонандалар хизматларини тартибга солиш ҳақида мурожаат пайдо бўлди.

"Тўй ва маросимларда санъаткорларнинг хизмат ҳақлари жуда қиммат. Бу хизмат ҳақлари ҳеч қаерда кўрсатилмайди ва бу даромадлар солиққа тортилмайди. Уларга солиқлардан берилган имтиёзларни бекор қилиб қатъий даромад солиғини жорий этиш вақти келди.

Шунда адолатли бўларди. Шу сабабдан, тўй ва маросимларда хонандалар хизматларини тартибга солиш, шу турдаги хизматларни қонуний асосини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун ҳар бир тўй ва маросимга қонуний шартнома тузилган тақдирда қатнашиши зарур. Мазкур шартномада хизмат ҳақи, истеъмолчи ва санъаткорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўй-маросим вақти, манзили кўрсатилиши лозим.

Санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатиши Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар (“Ўзбекконцерт”, Солиқ инспекцияси, “Маҳалла”, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи) томонидан назорат қилиниши лозим. Бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, санъаткорларнинг хизмат нархларини назорат қилиш имконсиз.

Аммо уларнинг олаётган даромадларидан солиқ олиниши мақсадга мувофиқ. Зеро ногиронлиги бор шахслар ҳам, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳиблари ҳам, кам даромадли шахслар ҳам солиқлардан озод этилмаган".

Мурожаатда Солиқ кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш ва санъаткорлар учун тўй-маросимларда фақат шартнома асосида хизмат қилиш тартиби жорий этилиши таклиф қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 45
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 601
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 352
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 513
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 0
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 55
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 159
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 59
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 43
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 73
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 119
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 110
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 161
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 161
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 135
  • Бўлимлар