«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:16
ЎЗO‘Z

Бахши ва достончилар учун муҳим янгилик

01 май, 00:30 3 095 Маданият
Бахши ва достончилар учун муҳим янгилик
Бахшичилик ва достончилик санъатини мамлакатимизда ва хорижда кенг тарғиб этиш, устоз бахшилар, достончилар, соҳа олимлари, иқтидорли ёш бахшиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йил 26 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018–2022 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳамда Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларига “Йўл харитаси”ни амалга ошириш юзасидан алоҳида вазифалар юклатилди. Хусусан, “Йўл харитаси”ни амалга ошириш бўйича бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳлари тузилади. Шунингдек, “Йўл харитаси” асосида икки ҳафта муддатда тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш белгиланган.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мазкур вилоятлардаги айрим мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича очиладиган синфлар учун янги ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар чоп этилади.

Тармоқ дастурларини амалга ошириш учун зарур маблағлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда ҳомийларнинг хайрияларини жалб қилиш йўли билан таъминланади.

Ўзбек бахшилик санъатини янада ривожлантириш ва тарғиб этишга ҳисса қўшган устоз бахшилар ва достончилар, халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёш бахшилар ва достон ижрочиларига ҳудудларда қурилаётган кўп қаватли уйлардан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида хонадонлар ажратилади.

Юқорида таъкидланган “Йўл харитаси”да бир қатор муҳим вазифалар кўзда тутилган. Хусусан, Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида республикада фаолият юритаётган бахшилар ижодини тараннум этадиган “Мустақиллик бахшилари” китоб-альбоми чоп этилади ҳамда жорий йилда ўзбек бахшичилик санъатининг таниқли намояндалари ижодий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм яратилади.

Чекка, олис ҳудудлардаги бахши-шоир, оқин, жировлардан достон, терма, айтимларни замонавий рақамли аудио ва видео ускуналар ёрдамида ёзиб олиш йўлга қўйилади.

Бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган халқ достонлари ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар мунтазам равишда эфирга узатиб борилади.

Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги тарихий масканларда дўмбира, чанқовуз, сибизға, бўламон, сопол най, қўбиз, қўшнай каби ўзбек миллий қадим чолғу асбоблари ва бахшичилик санъатига оид адабиётлар кўргазмалари, достон ва терма санъатини тарғиб этишга қаратилган кўнгилочар тадбирлар уюштирилади.

Маҳаллаларда, истироҳат боғларида, таълим масканларида, санъат саройларида “Достон” кечалари, таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади.

Ўзбек бахшичилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли бахши-шоирларнинг хотира кечалари ташкил этилади.

Халқ оғзаки ижодиёти ёдгорликларини тўплаш ва нашр этиш, бахшичилик санъати, достонлар, халқ термалари юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш кенг йўлга қўйилади.

Халқ бахшилари фаолияти ёритилган портретлар тайёрланиб, жойлардаги 312 та болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказилади.

Шунингдек, “Йўл харитаси”да халқаро кўрик-танлов ва фестиваллар, давлат тадбирлари ҳамда хорижда ўтказиладиган Ўзбекистон маданият кунларида бахши-шоирларнинг иштирокини таъминлаш каби бир қатор муҳим тадбирлар кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ҳамда “Йўл харитаси” билан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • 2019 йилдан бошлаб кинога электрон чипталар сотилади 13 апр, 14:30
  • Санъаткорлар ҳар йили Президент номидан рағбатлантириб борилади 09 апр, 22:39
  • Юлдуз Абдуллаева ва Ойхон Эшонхонованинг Андижондаги концерти ноқонуний ташкил қилинган 15 дек, 09:25
  • Санъаткорлар даромад солиғи тўлашдан тўлиқ озод қилиндими? 14 июл, 10:32
  • Янги қарор: жонли ижрога мўлжалланган замонавий концерт зали барпо этилади 01 июн, 11:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар