«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:25
ЎЗO‘Z

Озода Нурсаидова 10 йиллик танаффусдан сўнг «Истиқлол»да концерт бериши мумкин

13 мар, 20:37 10 026 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озода Нурсаидова 10 йиллик танаффусдан сўнг «Истиқлол»да концерт бериши мумкин Озода Нурсаидова куз ойларида «Истиқлол» санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этиш учун «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига мурожаат этганини маълум қилди. Бу ҳақда хонанда Туркиядаги яккахон концерт дастури олдидан журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Туркиядаги концерт дастуримиз 1 апрель куни, 50-60 кишилик оркестр билан, 100 фоиз жонли ижрода бўлиб ўтади. Ушбу дастурда анча йиллардан буён йиғилган тароналар ҳамда ўнта янги қўшиқни куйлашни режалаштирганмиз. Концертда жами бўлиб 22 та тарона куйлашга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Туркиядаги ижодкорлар билан анча йиллардан буён ижодий ҳамкорлик қиламан, мазкур дастуримизни анча йиллик меҳнатнинг ҳисоботи деса ҳам бўлади. Концерт дастуримиз бўлиб ўтадиган Grand Pera Emek Sahnesi зали 700 кишига мўлжалланган бўлиб, бу жойнинг акустикаси яхшилиги ҳамда қадимий жой бўлгани учун дастуримизни шу ерда тақдим қилишни мўлжаллаганмиз. Концерт зали талабларидан келиб чиқиб, дастурга кириш нархларини қимматроқ қилиб белгилашган экан. Биз ташкилотчилар билан келишиб, дастурнинг чипта нархларини имкон қадар арзонроқ қилдик. Насиб қилса, куз ойларида «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этиш учун «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига мурожаат қилганмиз.
Озода Нурсаидова, хонанда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар