«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик адиб ва олимлар Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

22 фев, 07:34 5 353 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик адиб ва олимлар Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади Ўзбекистонлик бир гуруҳ адиб ва адабиётшунос олимлар Тошкент шаҳрида Абдулла Қодирий боғ-музейи ташкил этилиши муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мактубда, жумладан, шундай дейилади:
Сизнинг жамият ҳаётининг бошқа барча жабҳалари қаторида адабиётимизга бўлган юксак эътиборингиз биз — адиблар, адабиётшунос олимлар ва умуман адабиёт аҳлининг айни кўнглимиздаги иш бўлаётганини айтишдан бениҳоя мамнунмиз. Кеча — 20 февраль куни яна бир хушхабарни, улкан савобли иш бошланганини эшитдик. Сизнинг бевосита ташаббусингиз ва раҳнамолигингизда Тошкент шаҳри, «Самарқанд дарвозаси» маҳалласида жойлашган буюк адиб Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган уй ва боғ ҳовли ҳудудида боғ-музей ташкил этиш, бу ишларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратиш ва 2018 йил якунига қадар тугаллаш режалаштирилгани ҳақидаги хабарни ўқиб, тўғриси, кўзларимизга қувонч ёшлари келди. Бу хайрли иш халқимизнинг кўп йиллик армони эди.

Шунинг билан бирга, бу савобли иш тарихий ҳақиқатнинг, адолатнинг қарор топишидир. Халқимиз кўнглидаги гўё ушалмасдек туюлган орзунинг рўёбга чиқишидир. Чунки Абдулла Қодирий ўзбек романчилигининг асосчиси бўлиб тарихга кирди. «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари, шеърларию ҳикояларида биринчилардан бўлиб миллий истиқлол ғоясини куйлади. Ўз Ватанининг равнақини, она халқининг дунёдаги тараққий этган миллатлар даражасига кўтарилишини орзу қилди. Асарлари моҳиятида ана шу ҳаётбахш ғояларни акс эттирди.

Мудҳиш 1938 йилги қатағон қурбони бўлган Абдулла Қодирий номи фақат 1956 йилга келиб оқланди. Бироқ шундан кейин то мустақилликкача ўтган 35 ва истиқлолнинг 26 йили давомида буюк адиб яшаган уй эътиборсиз қолиб келди. Юртдошларимиз ва хорижлик сайёҳлар мунтазам зиёрат қилиб келадиган бу маскан обод қилинмади. Абдулла Қодирий яшаган уйни музейга айлантириш борасида бир қанча марта юқори идораларга мурожаат этилган бўлишига қарамай, бу хайрли иш амалга ошмай келар эди. Ана шу эзгу ишга Сизнинг раҳнамолик қилишингиз кўксимизни тоғдек кўтарди.

Халқимизнинг қалбини ўртаб келган армон ортда қолгани рост бўлсин! Ушбу бениҳоя улкан савобли иш учун бутун адабиёт аҳлининг миннатдорлигини қабул қилгайсиз.


Мактубга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, филология фанлари докторлари Умарали Норматов ва Нурбой Жабборов, ёзувчилар Собир Ўнар ва Исажон Султон имзо чеккан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 26
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 46
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 591
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 347
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 501
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 0
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 14
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 16
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 38
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 27
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 14
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 37
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 17
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 53
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 155
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 26
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 90
  • Бўлимлар