«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:52
ЎЗO‘Z

“Севги изтироби”ни йўқотганлар диққатига! “Истанбуллик келин” келяпти

21 фев, 12:45 15 425 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Севги изтироби”ни йўқотганлар диққатига! “Истанбуллик келин” келяпти Турк сериалларини ўзбек томошабинлари анча соғинган экан. Бугун исталган телеканалдан турк киноижодкорлари томонидан тайёрланган фильм ва сериалларни топиш мумкин.

Хабарингиз бор, яқинда “ZO‘R TV” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Севги изтироби” (“Кара севда”) сериалининг намойиши тўхтатилди. Кўплаб танқидларга сабаб бўлган мазкур сериал нафақат Ўзбекистонда, балки Туркияда ҳам тақиққа учраган эди.

Тез орада “Севги изтироби” ўрнига янги, мазмунли, ўзбек маданиятига мос сериал намойиши бошланиши режалаштирилмоқда. “Sevimli” телеканали ижодкорлари айни дамда Туркиянинг “Star” телеканалида намойиш этиб келинаётган “Истанбуллик келин” сериалини ўзбекчага ўгириш жараёнларини бошлаб юборишган.

Ушбу сериалда бош ролларни Туркиянинг таниқли актёрлари Ипак Билгин, Асли Анвар, Ўзжан Дениз ижро этишган. Фарзандларини учун борлиғини берган она ва келинлар ўртасидаги муносабат, марҳум отанинг ҳаётлик чоғидаги хатолари ва уларнинг ажри сериал воқеаларида моҳирона тасвирланган.

Сериални суратга олиш жараёнлари Туркияда ҳамон давом этмоқда. Бугунгача унда тарбиясизлик, маънавиятга зид ҳолатлар учрагани йўқ. Сценарий келгусида қай йўлдан кетиши мавҳум. Ҳар ҳолда бугунгача Туркияда жуда катта шуҳрат қозонган ушбу сериал Ўзбекистонда ҳам томошабинларга манзур келишига ишонамиз.

Дарвоқе, сериал 1 мартдан бошлаб “Sevimli” телеканалида намойиш этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 73
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 43
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар