«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:28
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков яна бир лавозимга тайинланди. Фаррух Зокировнинг хабари борми?

24 янв, 20:04 10 275 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков яна бир лавозимга тайинланди. Фаррух Зокировнинг хабари борми? Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган йиғилишда, “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш таклифи билдирилган эди. Шундан сўнг, “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил этилиб, унга Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раис этиб тайинланган эди.

Куни кеча “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров клубнинг ўтган даврдаги фаолияти, амалга оширган ишлари ҳақида ҳисобот тақдим этди.

Бугун, 24 январь куни “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”нинг навбатдаги йиғилиши раис Фаррух Зокиров иштирокисиз ўтказилди. “Qalampir.uz” манбасининг етказган хабарига қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров айни дамда АҚШда. Шу боис у клубнинг йиғилишида иштирок этмаган.

Навбатдаги йиғилишда “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси Фаррух Зокиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланган.

Йиғилишда Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Абдуҳошим Исмоилов, Абдулаҳад Абдурашидов, Мансур Тошматов, Муножот Йўлчиева, Матлуба Дадабоев, Замира Суюнова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Илҳом Иброҳимов, Сойибжон Ниёзов, Абдунаби Ибрагимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Яхё ва Мухсин Мўминовлар, Азим Муллахонов иштирок этишган.

Бундан бир неча йил аввал, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков маркази фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳатто, алоҳида хона ҳам ажратилганди. Шу-шу марказ фаолияти қайта тилга олинмади, нима иш билан шуғулланаётгани ҳам аниқ эмас. Бу орада Озодбек Назарбеков раҳбарлик лавозимларига тайинланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар