«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:50
ЎЗO‘Z

Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда сериал суратга олишади

23 янв, 21:30 14 304 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда сериал суратга олишади «Proart.uz» компанияси, продюсерлар Руслан Мирзаев ва Жавлон Камолов ижодий жамоаси Туркиянинг «Apyapim Film» кинокомпанияси билан ҳамкорликда «Güneşim benim» («Қуёшим менинг») ўткир сюжетли драматик сериалини суратга олишни режалаштирмоқда…

Муҳаббат, инсонийлик, меҳр-оқибат каби боқий туйғуларни, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган мазкур сериал, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги кино ва сериаллар борасидаги ижодий ҳамкорликнинг бошланишида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Сериал воқеалари юртимизда ва Туркиянинг бир неча тарихий шаҳарларида бўлиб ўтади.

Сериалда таниқли турк ва ўзбек актёр-актрисалари иштирок этади. Актёрлар кастинги февраль ойидан бошлашланиб, бу билан «Proart.uz» компанияси шуғулланади.

Сериал сценарийсини томошабинларга яхши таниш «Истанбуллик келин» сериалининг муаллифи Али Айдин ҳамда ўзбек сценаристлари биргаликда ёзиши режалаштирган.

«Güneşim benim» Ўзбекистон ва Туркия киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинадиган биринчи катта бюджетли ва кенг қамровли сериал бўлса ажабмас.

Манбa: darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 169
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар