«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Амир: «Аёллар ортга чекинмайдиган, журъатли эркакларни ҳурмат қилишади!»

17 янв, 21:10 9 213 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Амир: «Аёллар ортга чекинмайдиган, журъатли эркакларни ҳурмат қилишади!» Турк сериаллари ихлосмандларининг “севимли рўйхати”ни яна биттага кўпайтирган “Севги изтироби” сериали ўз қаҳрамонлари билан томошабинларнинг кўнглидан жой олиб улгургани аниқ. Улардан бири жавобсиз севгига дуч келган салбий қаҳрамон Амир роли…

2015 йил режиссёрлар Хилол Сарал ва Экин Пандир турк актёри Каан Урганджиоглуни “Севги изтироби” драмасига таклиф этишади. Каан ролини шу қадар маҳорат билан ишончли ўйнаганки, гўё Амир ҳаётда бордек таассурот қолдиради…

— Кино оламига қандай келиб қолгансиз?
— Оилавий дўстимиз Демет Акбар “Караоглан” сериали бош қаҳрамонига мени тавсия қилган, бари шундан бошланди. Сўнг актёрлик ҳаётим мазмунига айланди. Сўнг Мармара университетининг иқтисодиёт факультети талабаси бўлдим. Лекин ҳам ўқиб, ҳам “Лаънатланган йўл” сериалида суратга тушишни давом эттирганман.

— Мақсадингиз машҳурликми?
— Йўқ! Машҳур ва таниқли бўлиш мутлақо қизиқ эмас. Мен учун муҳими роль ўйнаш, бундан завқ оламан. Актёрлик ҳеч қайси касбга ўхшамайди. Боиси актёрликнинг формуласи йўқ.

— Кўзлаган маррангиз бордир?
— Аниқ маррам йўқ, беш йилдан кейин нима бўлиши номаълум. Боиси орзулар доим ҳам ушалавермайди. Шу боис олдимга мақсад қўйиб яшамайман. Ролим, ижроимга аввало ўзим ишонаман, сўнг қолганларни ишонтиришга интиламан, холос.

— Хонадонингизга киришингиз билан қиладиган ишингиз?
— Биринчи қиладиган ишим қаҳва дамлаш. Уй бўйлаб тараладиган қаҳва иси мен учун муҳим. Қулай ўриндиғим бор, унга ўтирганча мусиқа тинглайман. Асосий вақтимни айнан уйимда ўтказаман.

— Томошабинда кучли нафрат уйғониши сизни чўчитмадими?
— Қаҳрамоним Амир севган инсонига озор беради, муҳаббати йўлига ғов бўлади. Шундай бўлса-да, аёл томошабинлар Амирни яхши кўриб қолди. Назаримда, аёллар ортга чекинмайдиган, журъатли эркакларни ҳурмат қилишади. Амир эса айни шу жиҳатларга эга. У Ниҳонга доим руҳий тазйиқ ўтказади. Сценарий муаллифининг таъбири билан айтсам, Амир одам психологиясини жуда яхши билади ва ҳукмини ўтказа олади.

— Ролга тайёрланиш қийин кечмаганми?
— Ролга тайёрланиш асносида Амирнинг кўпгина гапларини google орқали излаб, изоҳ топишга уринганман.

— Одатда ролдан чиқиш қийин кечади, сиз бу жараёнда қийналмадингизми?
— Мен Амир эмасман, лекин бу ролдан кейин аввалги Каан ҳам бўлолмайман.

— Севги бу…
— …санъат. Икки инсон ҳиссиётларини бир-бирига сўз орқали имкон қадар етказади. Гўё севги, бахтни ҳамма бир хил ҳис этадигандек, аслида ундай эмас. Одамлар ҳар хил, ҳиссиёт ва тушунчаларнинг даражаси ҳам.

Истараси ва баланд бўйи сабаб, фотомодел сифатида жуда фаол бўлган. Бу эса машҳур продюсер Абдулла Огуз эътиборини тортади. Каан шу тариқа кино оламига кириб келади. Бироқ тажрибасизлиги панд беради, вазиятни тўғрилаш учун маълум вақт Нью-Йоркдаги “Stella Adler Academy of Acting & Theatre”да таҳсил олади.

Актёр ҳақида:
Каан Урганджиоглу 1981 йилнинг 8 майида Измирда туғилган, ўзига тўқ оилада улғайган.
Актёр ўрта мактабни тамомлагач, оилавий АҚШга кўчиб боради. Каан у ерда коллежни тамомлайди.
19 ёшида оилавий Туркияга қайтишади ва университетни шу ерда ўқийди.
Актёр фотограф Зейнеп Оймакка кўнгил қўйган. 2016 йил икки йил синовда бўлган инсони билан 2017 йилда оила қуришини маълум қилган.

Манбa: darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 161
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 360
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар