«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:21
ЎЗO‘Z

Муниса Ризаеванинг концертида Россия эстрада юлдузлари йўллаган видеотабриклар сохталаштирилган бўлиб чиқди

03 ноя, 22:20 9 654 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муниса Ризаеванинг концертида Россия эстрада юлдузлари йўллаган видеотабриклар сохталаштирилган бўлиб чиқди Хонанда Муниса Ризаева шу йилнинг 19-21 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Истиқлол" санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этди, деб ёзмоқда uz24.uz сайти.

Концерт дастурининг учинчи куни (21 октябрь) хонанданинг таваллуд кунига тўғри келганлиги боис, концерт cўнгида фан клуб аъзолари ва концерт режиссёри хонандага совғалар билан бир қаторда кичик бир "сюрприз"ни тақдим этишди.

“Даракчи” нашрининг берган хабарига кўра, режиссёр Рустам Шамсиддинов ва фан клуб аъзолари томонидан тайёрланган “сюприз видео” саҳнадаги катта экранда намойиш этилган ва унда Россия эстрада юлдузларидан Филипп Киркоров, Стас Михайлов, Ани Лорак, Валерий Леонтьев, Николай Басков ва бошқалар Муниса Ризаевани туғилган куни билан табриклашган ва бу вақтда хонанда қувониб саҳнада ёш боладек сакраган, бу ҳолатни мухлислар ҳам олқишлаб туришган. Аслида Россиянинг бир қатор юлдузлари томонидан юборилган табриклар Лолита ва Ирина Аллегровага аталгани ва мазкур видеоролик сохталаштирилгани бир неча кундан сўнг маълум бўлган.

Мазкур видеороликни концерт меҳмони бўлишган бир қатор хонандалар ўз Инстаграм саҳифаларига ҳам жойлаштиришган ва Инстаграм фойдаланувчилари томонидан аёвсиз муҳокама қилинганидан сўнг бу видеоролик жойланган саҳифалардан йўқолиб қолган.

“Мунисанинг концертидаги сохта табрикдан муддао нима?”, деб ёзади нашр.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 30
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 157
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 61
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 641
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 360
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар