«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

«Ўзбекнаво» «ўзбек менталитетига тўғри келмаган» 25 та клипни телеканаллар эфиридан олиб ташлади

30 окт, 21:09 10 445 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзбекнаво» «ўзбек менталитетига тўғри келмаган» 25 та клипни телеканаллар эфиридан олиб ташлади Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги – давр талаби» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда UZ24'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

ЎзАнинг ёзишича, анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Иқбол Мирзо, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори вазифасини бажарувчи Муроджон Мажидов ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда бу йил Мустақилликнинг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш асносида шоирлар ва хонандалар ҳамкорлигида 40 дан зиёд янги қўшиқ яратилгани, Ёзувчилар уюшмаси кўмагида Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш шоирларнинг юртга садоқат туйғулари акс этган шеърлари Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида махсус тўплам ҳолида чоп этилгани маълум қилинди.

Шунингдек, соҳада бу каби ютуқлар билан бирга, ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ҳам йўқ эмаслиги, жумладан, чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш ҳоллари кузатилаётгани қайд этилди.

Ушбу тадбирда «Ўзбекнаво» бирлашмаси ташаббуси билан «умумий талабларга жавоб бермайдиган», «ўзбек менталитетига тўғри келмайдиган» 25 та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташлангани айтилди. Ҳамда оммабоп бўлаётган қўшиқларнинг матнидаги маъносизликлар яна муҳокама этилди. Мисол тариқасида хонанда Муниса Ризаеванинг «Сакраменто» қўшиғи, яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган Зиёданинг сўнгги қўшиғи матни танқид қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди? 16 мая, 22:53 131
  • Шавкат Мирзиёев: Тарихимизни дунёга кино ёрдамида танитишимиз керак 16 мая, 22:12 64
  • Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди 11 мая, 21:50 73
  • Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди 10 мая, 16:20 589
  • Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм 10 мая, 12:47 94
  • Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва қамалиб чиққан Озодбек Назарбеков 50 ёшга тўлди 09 мая, 17:47 1 030
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар