«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:28
ЎЗO‘Z

«Ажал жодуси» номли бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди

26 окт, 18:23 11 789 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ажал жодуси» номли бадиий фильм премьераси бўлиб ўтди Жорий йилнинг 23 октябрь куни Республика Киночилар уйи ҳамда Алишер Навоий номли кино саройида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ватан» киностудиясида суратга олинган «Ажал жодуси» бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда фильм ижодкорлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фильмда бутун дунёда жиддий муаммога айланган ноқонуний миграция ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар – қонунни четлаб ўтган ҳолда, хорижий мамлакатга бориб, ноқонуний меҳнат муҳожирига айланган шахсларнинг машаққатли меҳнати, ҳуқуқсизликдаги оғир ҳаёти ва баъзан аянчли тугаётган қисмати ҳақида ҳаётий мисоллар асосида, таъсирчан йўсинда ҳикоя қилинади.

Картина постановкачи режиссёри Ҳилол Насимов фильмни тасвирга олиш жараёнида яқиндан ёрдам бериб, қимматли маслаҳатларини аямаган масъулларга миннатдорчилик билдириб, жумладан, шундай деди: – Фильмимизда кўрсатилган баъзи бир ҳолатлар доимо экранда қолиб кетсин, сиз ва бизнинг орамизда бундай нохушликлар юз бермасин. Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини сақлаб келаётган посбонларимиз, ҳарбийларимиз, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига миннатдорчилигимни билдираман.

«Ажал жодуси» бадиий фильмини 24 октябрдан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги кинотеарларда томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот учун, 2015 йил давомида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Новда» (режиссёр Зулфиқор Мусоқов), «Сотқин» (Рустам Саъдиев), «Дилор, дилор... дил ва ор» (Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосов), «Ҳаётда...» (Ёлқин Тўйчиев), «Шунқорлар» (Умид Ҳамдамов), «Болалик синовлари» (Ҳамидулла Ҳасанов), «Баракасини берсин» (Фарҳод Худойбердиев), “Балли Камолиддин!” (Элёр Ҳошимов) фильмлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Айни вақтда давлат буюртмаси асосида «Барон» (режиссёр Рустам Саъдиев), «Ойқиз эртаги» (Акбар Бектурдиев), «Сўнгги пушаймон» (Нозим Жумаев), «Зурриёд» (Абдухалил Мигноров), «Маъсума» (Ёлқин Тўйчиев), «Кузнинг бир куни» (Зулфиқор Мусоқов), «Толиққан кўнгиллар ойга талпинар» (Собир Назармуҳамедов) фильмларини суратга олиш ишлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар