«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:37
ЎЗO‘Z

Сиз ёқтирмайдиган Эмир Козжуўғли аслида қандай одам?

14 дек, 11:02 24 988 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиз ёқтирмайдиган Эмир Козжуўғли аслида қандай одам? «Севги изтироби» сериали экран юзини кўргач, салбий образни талқин этишига қарамай, бу актёр ҳақиқий юлдузга айланди. Лекин актёр ўз юртида бу сериалга қадар ҳам танилиб улгурган эди. Бугунги қаҳрамонимиз Каан Урганжиўғли.

Каан Урганжиўғли 1981 йил 8 майда Туркиянинг Измир шаҳрида ўзига тўқ оилада дунёга келади. Туркияда ўрта мактабни тамомлагач, уларнинг оиласи АҚШга кўчиб ўтишга қарор қилишади.

19 ёшида ватанига қайтган Каан Истанбулдаги Мармар университетига ўқишга киради. Баланд бўйи ҳамда чиройли ташқи кўриниши туфайли талабалик йилларида Каан моделлик қилишни бошлайди. Тез орада Каан машҳур туркиялик продюсер Абдулла Огухнинг назарига тушади. Продюсер эса модель йигитчани лойиҳаларининг бирида иштирок этишга таклиф этади. Шу тарзда Каан кино оламига кириб келади.
Каан Урганжиўғлининг дебют иши «Қора ўғлон» фильми эди. Актёрнинг дебюти омадли бошлангани билан ҳаммаси кўрингани каби силлиқ эмасди. Каанга оддий тажриба етишмасди. Шу сабаб Каан яна АҚШга йўл олади ва Нью-Йоркдаги «Stella Adler Academy of Acting & Theatre» мактаби талабасига айланади.

Ана шундан кейин 2006 йили актёр «Биринчи муҳаббат» сериалида суратга тушади ва Туркиянинг машҳур актёрлари қаторидан ўрин олади. «Севги изтироби» эса Кааннинг бутун дунёга танилишга сабабчи бўлди.
Йилдан-йилга актёрга янги сериалларда суратга тушиш таклифи кўпаймоқда. Актёрнинг ҳисобида 30 дан ортиқ картиналар бор. Шу пайтгача Каан Урганжиўғли олтита телелойиҳада суратга тушишга муваффақ бўлган.

Шахсий ҳаёти
Каан Урганжиўғлини ватанида аёллар қалбининг кушандаси сифатида яхши танишади. Сабаби, шу пайтгача актёрнинг муҳаббати шоу-бизнес оламининг жуда кўплаб гўзалларига тушган. Аммо яқинда актёрнинг, ниҳоят, уйланишга қарор қилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Энг қизиғи, актёр умр йўлдошликка актриса, телеюлдузни эмас, балки фотосуратчи қизни танлабди. Улар тадбирларнинг бирида танишишган. Одмигина қиз Зайнаб Оймак актёрнинг қалбини забт этишга эришган. 2016 йилнинг ноябрь ойида жуфтлик фотиҳа қилинди.
Ҳозирда жуфтлик тўй ташвишлари билан банд бўлса, ажаб эмас. Каан Урганжиўғли шахсий ҳаётини матбуот эътиборидан узоқда тутишга ҳаракат қилади. Шу боис бу ҳақда маълумот топиш учун папарраци анчагина тер тўкишига тўғри келади.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 169
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар