«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:40
ЎЗO‘Z

Баҳром Назаров уч нафар мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишга ваъда берди

18 ноя, 18:34 7 303 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳром Назаров уч нафар мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишга ваъда берди Хонанда Баҳром Назаров 14, 15, 16 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида «Интизор» деб номланган концерт дастурини тақдим қилди. Концертнинг ҳар бир кунида Баҳром Назаровнинг қўшиғини куйлаб, залдаги томошабинлар томонидан эътироф этилган бир нафардан мухлиснинг тўйида хонанда бепул хизмат қиладиган бўлди. Бу ҳақда концертда меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Хонанда Баҳром Назаров уч кун давом этган дастурида ўзининг таронасини жонли ижрода энг яхши айтган мухлисининг тўйида бепул хизмат қилишини барча мухлислар олдида маълум қилди. Уч кун давомида йигирмадан ортиқ мухлис омадини синаб кўрди. Концертнинг биринчи куни Ангрен, иккинчи куни Қўқон, учинчи куни Андижон шаҳридан келган йигитлар қолган мухлисларга қараганда хонанданинг қўшиғини яхшироқ куйлагани учун Баҳром Назаров уларнинг тўйида текин хизмат қиладиган бўлди.

Хонанданинг «бепул хизмат қиламан» деган сўзи барча мухлисларнинг гулдурос ва давомли қарсакларига сабаб бўлди. Ғолибларни залдаги томошабинлар ҳамда қизиқчи Шукрулло Исроилов аниқлаб берди. Ўйинда иштирок қилган барча мухлисларга қимматбаҳо совғалар ҳамда бадиий китоблар ҳам совға қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 45
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 601
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 352
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 513
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар