«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:11
ЎЗO‘Z

«Пул йўқ, имтиёз ҳам йўқ». Женисбек Пиязов Ўзбекистон маданият вазирига Қорақалпоғистон хонандаларининг муаммоси ҳақида гапирди

01 окт, 13:07 8 026 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пул йўқ, имтиёз ҳам йўқ». Женисбек Пиязов Ўзбекистон маданият вазирига Қорақалпоғистон хонандаларининг муаммоси ҳақида гапирди Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 29 сентябрь куни Ўзбекистон Санъат ва маданият институтида мумтоз қўшиқ, миллий ва замонавий эстрада, опера йўналишида яккахон ва жамоа шаклида ижод қилаётган ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди. Очиқ мулоқотда журналист Феруз Муҳаммад ҳам қатнашди, деб ёзади Дарё нашри.

Мулоқотда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов ҳудуддаги хонандаларнинг муаммоси ҳақида очиқ-ойдин гапириб берди.

Бутун Қорақалпоғистон хонандалари номидан бир таклифни ўртага ташламоқчиман. Қорақалпоғистондаги экологик муҳитнинг ёмонлиги инобатга олингани ҳолда, масалан, ҳарбийларга, шифокорларга имтиёзлар берилган. Мисол учун, имтиёзи борлар темирйўл, авиапарвоз хизматларидан 50 фоизлик чегирма билан фойдаланиши мумкин, яна бошқа имтиёзлар ҳам бор.

Қорақалпоғистондаги хонандалар ҳозир ачинарли аҳволда. Ижод қилиш учун пул йўқ. Пул қилиш учун тўйга чиқиш керак, тўйга чиқиш учун эса лицензия бўлиши керак, лицензия олиш учун ҳам пул керак. Илтимос, биздаги экологик вазиятни инобатга олиб, бу муаммони ҳам кўриб чиқсангиз ва хонандаларга имтиёзлар қилиб берсангиз.

Женисбек Пиязов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист

Маданият вазири Сайфуллаев бир муддат аввал қорақалпоғистонлик хонандалар билан учрашганини маълум қилиб, хонанда Пиязов айтган муаммо ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тан олди. Вазир бу муаммони ҳал қилишга ваъда берди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассаси раҳбари Азамат Ҳайдаров ҳам Женисбек Пиязов жуда тўғри муаммони кўтарганини таъкидлаб, бу масалада амалий чоралар кўришини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 131
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 225
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 89
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 88
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Бўлимлар