«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 07:58
ЎЗO‘Z

Шоҳрух ХОН сўз сизга

18 сен, 23:40 4 982 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳрух ХОН сўз сизга Болливуд қироли, ҳинд актёри, продюсери, бошловчиси, энг яxши эркак роли учун «Filmfare Award» мукофотини қўлга киритиш бўйича рекордсмен, Франциянинг Санъат ва Адабиёт ордени совриндори, Шоҳрух Хон 1965 йилда Ҳиндистонда туғилган. У 1988 йилдан бошлаб то шу кунга қадар 30дан ортиқ фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этиб келмоқда.

1. «Аёл ва болаларга қўл кўтарганимдан кўра ўлганим афзал».

2. «Мен тан олинган бўлишни ёқтираман, мени севувчи инсонларни севаман. Одамлар мени кўрганларида бақириб олқишлашларини жуда ёқтираман. Бир кун келиб булар йўқ бўлади, аммо мен бу ҳақда ўйлагим ҳам йўқ”.

3. «Негатив инсон бўлманг, акс ҳолда ҳамма негатив юзингизга уради, натижада ажинлар пайдо бўлади».

4. «Менда Напалеондан бир парча бўлса эди. Қанча уринсам ҳам Маxатма Ганди ва Тереза Она каби бўла олмайман».

5. «Ҳеч қандай муаммо қўрқинчли эмас, агар сизни уйда сизни яқинларингиз кутишаётган бўлса».

6. «Инсонлар ҳақида яxши нарсаларни ўйлай олмасангиз, унда улар ҳақида ёмон фикрларга ҳам борманг».

7. «Мен аёлимга уйланиш олдидан унинг кўнглини олиш мақсадида кичик-кичик совғалар харид қилардим. Шулардан бири сочни жингалак қилувчи плойкадир. Бир дўконда аёлларнинг уни мақташаётганини эшитиб дарров сотиб олганман. Тўйдан кейин билсам у ишламаган экан».

8. «Баъзида рафиқам бошқа жойда бўлганида усиз ҳеч нарса йўқлигини ҳис қиламан. Ҳеч қандай ҳаёт, ҳеч қандай уй, ҳеч қандай баxт Гаурисиз йўқ. У менинг куч манбаим, мададим. Мен у ва болаларим ёнимда эканлигидан жуда бахтиёрман! Бу жуда ажойиб ва бунинг ҳаммасига Гаури сабабчи».

9. «Мен ҳеч қачон уйга келганимда чарчадим, демайман. Чарчасам, фақат ўз ишимдан чарчайман. Аёлим, мен ёқтирган иш билан шуғулланишга шунчалик кўп эркинлик бериб қўйган экан, нега мен унга чарчаганимни кўрсатишим керак. Уларга иложи борича кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламан».

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 104
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 205
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 1
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 78
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 87
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 35
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 32
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 99
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар