«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2019, 09:15
ЎЗO‘Z

Кремль саройида Ўзбекистоннинг маданият кунлари очилди

13 сен, 23:45 4 773 Маданият
Кремль саройида Ўзбекистоннинг маданият кунлари очилди
12 сентябрь куни Россиянинг Кремль саройида Ўзбекистоннинг маданият кунлари очилди. Тадбир икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг 25 йиллигига бағишланади.

Тантанали маросимда РФ маданият вазири ўринбосари Владимир Аристархов, Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этади.

Кремль саройининг саҳнасига «Ўзбекистон» ва «Навбаҳор» ансамбллари, «Мақом» халқ мусиқа ансамбли, «Ўзбегим» гуруҳи, Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри, Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги «Ялла» вокал-чолғу ансамбли чиқади. Ўзбекистонлик машҳур опера яккахонлари Моцарт, Верди, Пуччини операларидан ария ижро этишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон кунлари доирасида 13 сентябрь куни Умумроссия амалий-декоратив ва халқ санъати музейида “Ўзбекистон маданий меъроси Россия Федерацияси тўпламларида” давра сухбати бўлиб ўтади. Унда Эрмитаж, Третьяков Галлереяси, Россия миллий кутубхонаси, Россия этнография музейи, РФА Шарқ қўлёзмалари институти вакиллари иштирок этишади.

Давра сухбати доирасида Россиянинг етакчи музей ва кутубхоналарига “Ўзбекистон маданий меъроси дунё тўпламларида” беш томли нашрининг тақдимоти ўтказилади. Бундан ташқари шу куни музейда ўзбек санъат асарлари кўргазмаси очилади.

Маданият кунлари 14 сентябрь куни ўзбекистонлик санъат усталарининг концерт дастури билан якунланади.

Ўзбекистон кунлари доирасида ўтадиган тадбир ташкилотчилари Россия Федерацияси маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, РФдаги Ўзбекистон элчихонаси ва ЎзЭОАВМА.

Манба: darakchi.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиевалар Москвада 12 сен, 22:08
  • Маданият вазири: “Санъаткорларга илтимос тугул илтижо қиляпмиз, аммо натижа йўқ” 18 авг, 17:02
  • Фаррух Зокиров “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” раиси этиб тайинланди 17 авг, 21:31
  • "Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди 09 авг, 23:25
  • Бахтиёр Сайфуллаев Маданият вазири лавозимига тайинланди 09 авг, 22:13
  • Алишер Усмонов Тошкентда россиялик санъаткорлар концертини ташкил этмоқда 19 апр, 21:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёнинг митти миллиардер ва миллионерлари (фото) 06 дек, 08:30 112
  • Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди 06 дек, 08:00 147
  • Дунёнинг энг қиммат лимузинлари... 06 дек, 07:30 257
  • Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) 06 дек, 07:01 392
  • Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? 06 дек, 06:30 316
  • Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади? 06 дек, 06:00 340
  • Месси ўзининг олтинчи "Олтин тўп"ини қачон намойиш қилиши маълум бўлди 06 дек, 03:08 222
  • Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) 06 дек, 00:13 402
  • Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми? 05 дек, 23:57 387
  • Буқоқ касаллигининг аломатларидан бохабармисиз? 05 дек, 23:38 419
  • Бўлимлар