«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:52
ЎЗO‘Z

Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиевалар Москвада

12 сен, 22:08 7 345 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Муножот Йўлчиевалар Москвада Россиянинг Москва шаҳридаги Кремль саройида Ўзбекистон маданият кунларига старт берилди.

Бугун, 12 сентябрь куни очилиш маросими ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Муяссар Раззоқова, Рамиз Усмонов, Муножот Йўлчиева, Афзал Рафиқов, Мансур Тошматов, Гулсанам Мамазоитова, Фарруҳ Зокиров ва “Ялла” ансамбли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов, Севара Назархон, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Юлдуз Турдиева, Тўлқин Жабборов, Ойгул Нодирова, “Зулфия” мукофоти совриндори Ширин Маматова, халқаро танловлар лауреати Улуғбек Олимов, “Ўзбекистон” ва “Навбаҳор” ашула ва рақс жамоалари, Ўзбекистон ёш симфоник оркестри гуруҳи иштирок этади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маданий тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб беради. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова, Россия Федерацияси Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой ва Россия маданият вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Аристархов сўзга чиқадилар.

Россияда Ўзбекистон маданият кунлари доирасида 13 сентябрь куни “Ўзбекистон маданий мероси Россия Федерацияси тўпламларида” мавзуида давра суҳбати ташкил этилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” 5 томли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

14 сентябрь куни эса ўзбек хонандалари ва санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилади.
[media=https://youtu.be/k0t47Y7a5LU]

Манба: qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 27
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 368
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 120
  • Чингиз Айтматов боши узра қора булутлар ёки қасам билан мустаҳкамланган қарз 21 апр, 17:24 312
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар