«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков... “Шарқ тароналари”нинг финал қўшиғини куйлаш кимга насиб этади?

28 авг, 22:10 9 511 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков... “Шарқ тароналари”нинг финал қўшиғини куйлаш кимга насиб этади? Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 август куни Самарқанд шаҳрида XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳукумат аъзолари, элчихона ва консуллик вакиллари иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган катта байрам концерт дастурлари финал қўшиғи доим эътибор марказида бўлиб келган. Ўтган 10 йил ичида миллий байрамлар муносабати билан ташкил этилган концертларни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова навбатма-навбат якунлашига ўрганиб қолган эдик. Бу борада ортиқча тахминларга ҳам ўрин қолмаганди...

XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида Ўзбекистон халқ артистлари: Ортиқ Отажонов, Фаррух Зокиров, Шерали Жўраев, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмоновалар иштирок этишмоқда.

Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, бутун дунё нигоҳи қаратилган мазкур фестивалнинг финал қўшиғини куйлаш бу йил Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга насиб этган. Устоз санъаткор кўп йиллик тарихга эга “Ўзбекистон Ватаним” номли қўшиғини ижро этади.

Фестивалнинг очилиш маросимида дунёнинг 10 та мамлакатидан келган хонанда ва созандалар, рақс гуруҳлари чиқиш қилиши режалаштирилган.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 95
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 202
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар