«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:35
ЎЗO‘Z

Венесуэлаликларнинг «Олислардан» номли картинаси Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофотни қўлга киритди

13 сен, 12:51 7 100 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Венесуэлаликларнинг «Олислардан» номли картинаси Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофотни қўлга киритди Венесуэлалик киноижодкорлар томонидан ишланган "Олислардан" (Desde alla) номли картина Венеция кинофестивалининг 72-мавсумида бош мукофот "Олтин шер" ҳайкалига сазовор деб топилди. Фильм режиссёри Лоренцо Вигас мукофотни қабул қилиб олди.

Фестивал 2 сентябрь куни очилганди ва ёпилиш маросими 12 сентябрь куни Лидо оролидаги Кино саройида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъатига мексикалик киношунос ва режиссёр Альфонсо Куарон раҳбарлик қилди.

Фестивалда "Кумуш шер" мукофоти энг яхши режиссёрлик иши учун аргентиналик режиссёр Пабло Траперо томонидан ишланган, криминал драма йўналишидаги "Клан" (El Clan) фильмига топширилди.

Энг яхши сценарий учун мукофотга эса франциялик режиссёр Кристиан Венсан "Оқ сувсар" (L'hermine) фильми билан эга чиқди.

Шунингдек, энг яхши акртиса сифатида италиялик Валерия Голино "Сенинг севгинг учун" (Per amor vostro) фильмидаги роли орқали совриндор бўлди.

Франциялик Фабрис Лукини эса "Оқ сувсар" роли учун "Энг яхши эркак актёр" номинацияси бўйича тақдирланди.

Ҳакамлар Чарли Кауфман ва Дьюк Жонсонни "Аномализа" картинаси учун "Энг яхши анимацион фильм" йўналишида мукофотлашди.

Туркиялик режиссёр Эмин Элпер "Ақлсизлик" фильми учун ҳакамларнинг махсус мукофотига лойиқ кўрилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар