«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

Жамила Ғофурова: Энг кўп давлат фильмларида суратга тушган актриса мен бўлсам керак

19 авг, 15:04 12 461 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамила Ғофурова: Энг кўп давлат фильмларида суратга тушган актриса мен бўлсам керак Актриса Жамила Ғофурова «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.

- Ҳамманинг ўз тушунчаси бор. Менинг тушунчам бўйича, бир номинацияга учта актрисанинг номзоди қўйилди, мисол учун ўша вақтда, яъни 2014 йилда Асал Шодиева, Шаҳзода Матчонова ҳамда менинг номзодим қўйилган эди. Омади бор экан, мукофот Асал Шодиевага насиб этди, қойил, омадини берсин, мухлислари кўп экан. Лекин менинг ҳам талаб қилишга, таклиф қилишга ҳаққим бор, чунки санъатнинг ичида 17 йилдан буён юрибман. Қирққа яқин фильмда рол ижро қилганман. Таклифим шундаки, мукофотга номзод ижодкорни неча йилдан буён санъатда юрибди, қандай фильмларда рол ижро қилган, дея бирма-бир ўрганиб чиқиш керак.

Энг кўп давлат фильмларида суратга тушган актриса мен бўлсам керак. Мисол учун «Соғинч соҳили», «Девона», «Жасур», «Уқубат», «Алданган аёл», «Барон», «Гумроҳлар», «Кечиккан ҳаёт», «Армон», «Баракасини берсин» сингари давлат фильмларида суратга тушганман. Бу фильмлар гиёҳвандликка, одам савдосига, фоҳишаликка, ОИТС касаллигига ҳамда терроризмга қарши ишланган. Ёшларнинг тарбиясига ижобий таъсир қиладиган, ёмон йўллардан қайтарадиган фильмларим жуда кўп, буларни ҳам ҳисобга олишса дейман.

Ёш болани ҳам рағбатлантириш, деган нарса бор. «Сен бу ишни яхши қилганинг учун мана мукофоти» деса эртага бундан ҳам яхши иш қилиши мумкин. Майли мукофот бўлар, бу ҳам насиб қилиб қолар.


Жамила Ғофурова билан эксклюзив интервьюнинг тўлиғини қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Актриса суҳбат давомида болалиги, оиласи, Шакирага қилган тақлиди ва алламбало рақси, очиқ кийинишига бўлган эътирозлар, Севинч Мўминова рақобатчи бўлган фильмда кастингдан ўта олмагани ҳақидаги барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 69
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 1
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 5
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Бўлимлар