«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:33
ЎЗO‘Z

Маданият вазири Маҳмуд Номозов ва Ҳосила Раҳимовани топшириқлардан бўйин товлашда айблади

18 авг, 22:44 8 248 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маданият вазири Маҳмуд Номозов ва Ҳосила Раҳимовани топшириқлардан бўйин товлашда айблади Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев таниқли хонандалар иштирокида “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида йиғилиш ўтказгани, унда “Ўзбекистон халқ артистлари клуби” ташкил этилгани ва клуб раислигига Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бахтиёр Сайфуллаев ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 август куни ижодкорлар зиёлилари билан ўтказилган учрашувдаги айтган гапларига тўхталиб, айрим хонандаларни танқид қилди.

Бахтиёр Сайфуллаев қайта-қайта хонандаларга ялиниш даражасига етиб борилганини таъкидларкан, унинг навбатдаги танқидлари Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимовага қаратилди.

“Президентимиз бахшилик мактаби йўқ бўлиб кетмасин деб Қашқадарё ва Сурхондарё бахшилик санъати учун алоҳида мактаб яратиб бердилар. Бу санъат бугун йўқ бўлиб кетиш даражасига етганди. Қорақалпоқ ва Сурхондарё-Қашқадарё бахшилик мактаби бир-биридан фарқ қилади. Қорақалпоқ бахшилари аллақачон ўз мактабини яратган”, дейди вазир.

Бахтиёр Сайфуллаевнинг фикрича, 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ижодкорлар зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувидан кейин ҳам айрим санъаткорлар ўзида масъулиятни ҳис этмаган.

У Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга бахшилар мактаби ташкил этилиши муносабати билан қўшиқ учун шеър ёзиб беришини илтимос қилгани, шеър тайёр бўлгач, қўшиқни куйлаш сан-салор қилинганини айтади.

“Маҳмуд Номозовга шеърни бердик, кетди... Ҳосила Раҳимовага мен ўзим ялиндим. Қачонгача хонандаларнинг ортидан ялиниб юриш керак? Битта қўшиғингни бер барака топгур, бир йилда бир марта бўладиган тадбирда Президентни ёнига сени олиб чиқай, деб қачонгача гапирамиз. Тўғри, биз у йўқ, бу йўқ деб талаб қилишга ўрганиб қолганмиз. Президентимиз ҳам учрашувда айтдилар, нима керак сизларга деб”, дейди Бахтиёр Сайфуллаев.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири санъаткорлар орасидаги номақбул ҳолатлар ҳақида куюниб гапирар экан, нафақат катта санъаткорлар, балки ёшлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорларини ҳам мукофотланганининг эртасигаёқ топиб бўлмаслиги, улар жамият хизматидан ўзларини олиб қочишларини бот-бот такрорлади.


Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар