«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:50
ЎЗO‘Z

Манзуранинг Питердаги концерти Назарбековники сингари бекор қилинмайди...ми?

02 авг, 22:29 6 122 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Манзуранинг Питердаги концерти Назарбековники сингари бекор қилинмайди...ми? “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева айни вақтда 5 август куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Сўнгги вақтларда ўзбекистонлик айрим санъаткорларнинг хорижда ўтказилиши режалаштирилган гастроль концерт дастурлари маълум қилинмайдиган сабабларга кўра бекор қилиниши каби ҳолатлар кўплаб учраб турибди. Бунга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг Россиядаги гастроль концерт дастури бекор қилинишини мисол қилиб келтириш мумкин. Шу сабаб хорижда ўзбек хонандаларининг иштирокида эълон қилинадиган концерт дастурларига одамларнинг ишончи сусайган. Хусусан Манзура Йўлдошеванинг концертига келганда “бу сафар ҳам шундай бўлади”, деган хавотир йўқ эмас. Биз Санкт-Петербургда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлардан келиб тушган мурожаатларни инобатга олган ҳолда хонанда Манзура Йўлдошева билан боғландик.

“Ростини айтаман, бошқа ҳамкасбларимнинг концерт дастурлари бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар бизга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шу боис тайёргарлик ва ташкилий ишларга жиддий эътибор қаратяпмиз. Умид қиламанки, ҳаммаси ўз ўрнида, мухлисларнинг ишончига лойиқ бўлади. Ҳозир Тошкентдаман, концертга тайёргарлик кўряпмиз. Концерт репертуаридан 30 га яқин қўшиқларим ўрин олган. Албатта, улар орасида энг янгилари ҳам бор.

Концертни ўтказиш учун ташкилотчилар билан аллақачон шартнома тузилган. Уларда ҳам ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ”, дейди Манзура Йўлдошева.

Иш бор жойда, камчилик бор, деб бежиз айтишмайди. Одатда аввалги хатолар кейинги режаларни амалга оширишда ўзига хос тажриба вазифасини ўтайди. Шундай экан, Манзуранинг концерти ҳам Озодбек Назарбековники сингари бекор қилинмаслигига умид қиламиз. Ҳар ҳолда бу умидни бизга хонанданинг ўзи беряпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар