«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:06
ЎЗO‘Z

Муҳаммедова ва Омонуллаева ҳақидаги кўрсатув қачон эфирга берилиши маълум қилинди

21 июл, 19:27 7 667 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муҳаммедова ва Омонуллаева ҳақидаги кўрсатув қачон эфирга берилиши маълум қилинди Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева ўртасидаги можаралар кеча, 20 июль куни соат 20:05 да “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган “Учбурчак” ток-шоусида тилга олиниши ҳақида хабар берган эдик. Кўрсатув эфир юзини кўрмади. Бунга на телеканал раҳбарияти ва на кўрсатув муаллифлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова тушунтириш бера олди.

Муаллифлар қўл телефонига жавоб беравермагач, таҳририятимиз ходимлари “Ўзбекистон” телеканали эфири масъуллари билан боғландилар. Берилган маълумотларга қараганда, бугун, 21 июль куни соат 21:40 да “Учбурчак” ток-шоуси эфир юзини кўради. Аммо ҳафталик теледастурлар рўйхатида “Учбурчак” ток-шоуси кўрсатилмаган. Маълум қилишларича, кеча кўрсатувлар кўпайиб кетган, вақт етмагани учун “Учбурчак”нинг эфир вақти бугунга ўтказилган. Бундай фавқулодда ҳолат бугун ҳам кузатилмайди, кўрсатув ўз вақтида эфир юзини кўради, деб умид қиламиз.

“Ўзбекистон” телерадиоканалида жуда долзарб, мазмунли, кишини мушоҳадага ундовчи кўрсатувлар тайёрланади. Минг афсуски, кўрсатувлар теледастурлар рўйхатида берилган вақтларда эфирга узатилмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар бу телеканалда жуда кўп бор такрорланади. Бу эса томошабинлар орасида телеканалга нисбатан ишончсизликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатув учун тайёрланган махсус лавҳадан Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтознинг интервьюлари ўрин олган.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 50
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 608
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 354
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 522
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар