«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 16:02
ЎЗO‘Z

Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевага нисбатан ҳақорати бўйича “Ўзбекистон” каналида кўрсатув тайёрланяпти

19 июл, 16:54 8 859 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевага нисбатан ҳақорати бўйича “Ўзбекистон” каналида кўрсатув тайёрланяпти Хабарингиз бор, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевани ёшларга қўпол муносабатда айблаб, ҳақорат қилган эди. Муҳаммедова ўз иддаоларида Омонуллаевани разил инсон, руҳий касал деб, пора олишига шаъма қилди. Шаҳзода Муҳаммедованинг бу қилғилиғи зиёлилар, маданият ва санъат оламининг кўзга кўринган вакиллари ғазабини оширди.

Маълумотларга қараганда, “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова муаллифлигидаги “Учбурчак” номли ток-шоунинг навбатдаги сонида айнан Дилором Омонуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова ўртасидаги можаралар муҳокама қилинади, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Хабар қилишларича, муҳокамада Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси, бастакор Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Манзура Йўлдошева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Машҳурбек Раимжонов ва Мадина Мумтоз иштирок этадилар. Кўрсатув учун тайёрланаётган лавҳада Дилором Омонуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова ҳам ўз фикрларини очиқ баён этишлари кутилмоқда.

Аввалроқ, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, бастакор Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Дилноза Исмияминова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 14
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 58
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 635
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 14
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 12
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 51
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 22
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 64
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 60
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 32
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 66
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 213
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 124
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 43
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 34
  • Бўлимлар