«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:49
ЎЗO‘Z

Санъаткорлар даромад солиғи тўлашдан тўлиқ озод қилиндими?

14 июл, 10:32 7 317 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Санъаткорлар даромад солиғи тўлашдан тўлиқ озод қилиндими? Давлат солиқ қўмитаси Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган жисмоний шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлаши бўйича маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 354-сонли қарори билан тасдиқланган «Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига мувофиқ, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилади.

Мазкур Низомнинг 5-бандига асосан, лицензия концерт-томоша фаолиятининг олти рейтинг гуруҳлари бўйича берилади:

а) I, II, III, IV рейтинг гуруҳлари берилиши:

- яккахон ижрочи концертини ташкил этиш (битта ижрочининг яккахон концерт дастури);
- битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастурида иштирок этиш;
- турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида иштирок этиш;
- оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видео клиплар тақдим этиш;
- тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини беради;
б) V ва VI рейтинг гуруҳлари берилиши тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш (ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга хизмат кўрсатиш), шу жумладан, кўнгилочар ташкилотларда (клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда) концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилиши мумкин.

Низомнинг 16-бандига мувофиқ, лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида (бугунги кунда 299 550 сўм) йиғим ундирилади.

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 354-сонли қарорининг 2-иловаси билан концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари тасдиқланган бўлиб, унга кўра концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчилар рейтинг гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда, йилига энг кам ойлик иш ҳақининг (ЭКИҲнинг) I рейтинг учун ЭКИҲнинг 195 баравари миқдорида (бугунги кунда 29206,1 минг сўм), II рейтинг учун ЭКИҲнинг 98 баравари (14677,9 минг сўм), III рейтинг учун ЭКИҲнинг 65 баравари (9735,4 минг сўм), IV рейтинг учун ЭКИҲнинг 40 баравари (5991,0 минг сўм), V рейтинг учун ЭКИҲнинг 26 баравари (3894,1 минг сўм) ва VI рейтинг учун ЭКИҲнинг 13 баравари (1947,1 минг сўм) миқдорида давлат божини тўлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси биринчи қисми 8-бандига асосан, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган шахслар – ушбу фаолиятдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

Айни пайтда шунга эътибор бериш керакки, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган жисмоний шахслар фақат концерт-томоша фаолиятидан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган жисмоний шахсларнинг концерт-томоша фаолиятидан ташқари олган барча даромадлари белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 537
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 441
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар