«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:07
ЎЗO‘Z

Ягона ижтимоий тўловни ўз вақтида тўламаган санъаткорлар лицензиясидан маҳрум қилинади

23 июн, 10:31 6 705 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ягона ижтимоий тўловни ўз вақтида тўламаган санъаткорлар лицензиясидан маҳрум қилинади Даромадидан солиқ тўламайдиган санъаткорлар барибир пенсия ёшига етгач, давлатдан пенсия олади. Шу сабабли, улар қонунчиликка кўра ойига 1 минимал иш ҳақи миқдорида ягона ижтимоий тўловни амалга ошириб боришлари лозим бўлади.

Кун.уз билан суҳбатда «Ўзбекконцерт» концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров ушбу масалага ҳам тўхталиб ўтди:

— Хонандалар тоифасига қараб лицензия учун тўлов қилиб, уни қўлга киритиб, концерт ва тўй-томошаларда кўрсатган фаолиятидан даромад солиғи тўлашмайди. Бу Солиқ кодексида белгилаб қўйилган.

Бироқ, лицензия олган киши хусусий тадбиркор ҳисобланади ва ойига 1 марта ягона ижтимоий суғурта тўловини ўз вақтида амалга ошириб туриши керак. Бу 1 минимал иш ҳақи — 150 минг сўмга яқин суммани ташкил этади.

Айрим санъаткорларимиз ушбу тўловни ўз вақтида тўлашмаётгани аниқланди. Айримларининг давлат олдидаги қарзи 3 миллион сўмгача етади. Республика бўйича 3 мингдан зиёд санъаткорга лицензия берилгани инобатга олинса, умумий қарз 600 миллион сўмдан ҳам ошгани аниқланди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тўловни ўз вақтида оширмаган хонандаларга 1 июлгача муддат белгилаб берди. Ушбу муддатгача ягона ижтимоий тўловдан қарздорлик тўлиқ ҳажмда тўлаб бермаган санъаткорларнинг лицензияси вақтинча тўхтатилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар